Швейцариянинг Ольтен шаҳрида ноодатий ёмғир ёғди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Жигарранг чанг ёмғири бир неча кун давом этган. Маҳаллий аҳоли ушбу ҳодисадан ҳайратга тушган. Уларни ер, уйлар, машиналар жигарранг тусга киргани хавотирга солган.
Аниқланишича, жигарранг чанг кўринишли ёмғир Lindt & Sprüngli маҳаллий қандолатчилик фабрикасидан шамол учирган майдаланган какао донининг зарралари бўлган.
Компания вакилларининг тушунтиришича, корхонада вентиляция тизими ишдан чиққан, шунинг учун чангнинг бир қисми ташқарига йўналган.
Фабрикадаги носозлик бартараф этилган, энди ҳеч қандай «шоколадли» ёмғир одамларнинг таҳликага тушишига сабаб бўлмайди. Шунингдек, улар барча машиналарни ўз ҳисобидан ювиб беришга ваъда берди.
Изоҳ (0)