16 август куни жаҳон ва ўзбек санъати юлдузларининг Instagram’даги саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Хонанда Нигора дугоналари билан ҳордиқ чиқариб, келажак режалари ҳақида суҳбатлашмоқда.

Туркиянинг энг гўзал актрисаларидан бири Ханде Эрчел фолловерларига янги сурат билан кўриниш берди.

Актриса Ситора Алимжонова фарзанд кутмоқда.

АҚШда яшовчи хонанда Отабек Мадраҳимов саҳифасига янги сурат жойлади.

Хонанда Ҳосила Раҳимова карантин юмшатилгани боис фолловерларига режалаштирган жойларига бориб, ҳордиқ чиқаришни тавсия қилди.

Иккинчи бор ота бўлиш арафасида турган Ҳиндистоннинг энг машҳур актёрларидан бири Саиф Али Хон 16 август куни 50 ёшни қарши олди. Саифнинг қайнопаси Каришма Капур уни туғилган куни билан табриклади.

Саифнинг биринчи турмушидан бўлган қизи, ёш актриса Сара Али Хон отасининг туғилган куни муносабати билан у билан болалигида тушган суратларини саҳифасига жойлади.

Хонанда Шоҳруҳхон махсус дастур орқали турли актёрлар қиёфасига кирди. Мухлисларига энг ёққан образи эса «Кариб денгизи қароқчилари» фильмидаги Жек Читтак қиёфаси бўлди.

Зоҳиршоҳ Жўраев раққоса Паризода билан ажойиб лойиҳа устида ишлаётганини маълум қилди.

Муниса Ризаева 30 кишилик тўйларга рухсат берилган биринчи кундаёқ хизмат учун Андижонга жўнаб кетди.

Фото: Instagram / @munisarizayeva