Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (10-0, 8 КО) Тошкент вақти билан 16 август тонгида никарагуалик Уистон Кампосга (31-8-6 , 19 КО) қарши рингга чиқиб, рақибини учинчи раундда нокаутга учратди.
Мазкур жангдан сўнг Ғиёсов фикрлари билан ўртоқлашди.
Шаҳрам Ғиёсов рақибини қай тарзда нокаутга учратди? (видео)
Рақибимнинг жигар қисмига берилган зарба кучини ўзимда ҳис қилдим. Ўша вақтда унинг ўрнидан тура олмаслигини сездим. Яқинларимдан, ватанимдан узоқда бўлиш жуда қийин. Бироқ мен бу ерда шунчаки шуғулланиб юрганимча йўқ. Чемпионлик камарларини ўзимники қилиш учун босқичма-босқич ҳаракат қилмоқдаман. Менежер ва промоутерим айтадиган бўлса, эртагаёқ чемпионлик жангида иштирок этишга тайёрман. Мен ўз имкониятимни кутяпман. Ушбу ғалабани бувижонимга бағишлайман.Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсов ҳозирга қадар профессионал боксда 10 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонди. Саккизта жангда эса рақибларини нокаутга учратган.Шаҳрам Ғиёсов, профессионал боксчи
Мавзуга доир: Исроил Мадримов: «Мендан нокаутни ўғирлашди»
Изоҳ (0)