«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу ўз лавозимини тарк этиши мумкин.
Келаётган ҳафтада клуб директорлар кенгаши функционернинг келажагини муҳокама қилади, дея хабар қилмоқда Cadena Ser Catalunya журналисти Сике Родригес.
Шунингдек, ушбу йиғилишда янги бош мураббий ва «Барселона» амалга оширадиган харидлар масаласи кўриб чиқилади.
«Барселона» Чемпионлар Лигаси чорак финалида «Бавария»га 2:8 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу мағлубият жамоада катта ўзгаришларга олиб келиши кутилмоқда.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)