«Лейпциг» ярим ҳимоячиси Тайлер Адамс Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалида «Атлетико» дарвозасига гол урди (2:1).

Фото: УЕФА

Шу тариқа 21 ёшли Адамс Чемпионлар Лигасининг чорак финали ёки ундан кейинги босқичларида гол урган илк америкалик футболчига айланди. Ундан аввал ҳеч қайси АҚШ футболчиси 1/8 финалдан кейинги босқичда гол ура олмаганди.

Шунингдек, бу Тайлер учун «Лейпциг» сафидаги ва Чемпионлар Лигасидаги дебют гол бўлди. Футболчи 2019/20 йилги мавсум Бундеслигада 14 ўйин ўтказиб, самарали ҳаракат амалга ошира олмаган эди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!