Асли исми Назан Кирилди бўлган Кесал 1969 йилнинг 28 март куни Манисанинг Кўпрубаши туманида туғилган. Салиҳли шаҳридаги мактаб ва лицейни тамомлагач, Измирдаги Dokuz Eylül университетининг театр ва кино бўлимида ўқиган.
Пул ва қизлари учун ҳар нарсага тайёр Фазилат хоним – Назан Кесалнинг шахсий ҳаёти барчага бирдек қизиқ. Назан Кесал «Чуқур» сериалидаги Идрис Кочовали – Эржан Кесалнинг турмуш ўртоғи.
Бўлажак актрисанинг ота-онаси санъатдан йироқ кишилар эди. Шунинг учун ҳам Назаннинг бир неча йил ичида машҳур актриса бўлишини ҳеч ким тасаввур қила олмаган. Узоқ вақт актрисанинг кино оламида омади чопмаган. У, асосан, эпизодик роллар ва реклама роликларида суратга тушган. Назан 1996 йилда Диёрбакир давлат театрига актриса ва режиссёр бўлиб ишга киради. Ўн йил ўтгач, Истанбул театрида рассомлик қилган.
2000 йилларнинг бошида актрисага кинодан таклиф туша бошлади. Актриса фильмографиясида 32 та фильм ва сериаллар мавжуд. «Севги ва жазо», «Ёввойи асал», «Менинг укам» каби фильмларда муваффақиятли ролларни ижро этди. Айниқса, «Фазилат хоним ва унинг қизлари» сериалидаги Фазилат хоним роли актриса Назан Кесалга катта машҳурлик олиб келди.
Назан Кесал актёр Эржан Кесал билан 2005 йил турмуш қуради. Уларнинг Пойраз исмли ўғил фарзанди бор.
Изоҳ (0)