Беларусь президенти Александр Лукашенко унга атайин коронавирус инфекцияси юқтирилган деб ҳисоблашини маълум қилди. У бу ҳақда украиналик журналист Дмитрий Гордонга берган интервьюсида айтиб ўтган.

Фото: «Реформ.бй»

«Коронавирус менга юқтирилди. Айни вақтда бу борада тергов олиб борилмоқда», – деган Лукашенко Гордонга берган интервьюсида.

Минскдаги интервьюни ёзиб олишда қатнашган «Гордон» нашри бош муҳаррири Алеся Бацман Лукашенконинг ушбу гапларни гапирганини тасдиқлади.

28 июлда Беларусь президенти коронавирус юқтириб олганини билдирган, лекин касалликни оёқда ўтказиб енгиб ўтганини айтган.

"Бугун сиз коронавирусни оёқда юриб енгиб ўтган одамнинг қаршисида турибсиз. Кеча шифокорлар менда COVID-19’нинг симптомсиз шакли менда кузатилганини айтишди», – деган у.

Лукашенко интервью вақтида коронавирус инфекциясининг белгисиз шаклига чалиниб тузалганидан хурсандлигини айтган.

«Аввал айтиб ўтганимдек Беларусь аҳолсининг 97 фоизи ушбу касалликни белгисиз шаклига чалиниб тузалади. Мен ҳам инфекциянинг аломатсиз шаклига чалиниб, тузалдим. Ваниҳоят ушбу вирусни енгдим ва Беларуснинг олтин фондига кирдим», – деган Лукашенко.

Интервью вақтида Лукашенко қачон COVID-19’га чалингани ва ундан тузалганига аниқлик киритилмаган.

Аввал Александр Лукашенко Беларуснинг COVID-19 коронавирус эпидемиясини енгиб ўтганини маълум қилганди.