Беш карра Олимпиада чемпиони Кети Ледеки TikTok’да янги челленж бошлаб берди: иштирокчиларнинг вазифаси сутни тўкиб юбормаслик. Бироқ бу бир қарашда кўринганидек осон эмас.

Кадр: Twitter

Вазифа уч босқичдан иборат: стаканга сут қуйиш, стаканни қўлда ушлаган ҳолда бирор ноодатий ишни амалга ошириш ва унинг ичидагини тўкиб юбормаслик. Охирги босқичда эса сутни ичиш мумкин.

Челленжни бошлаб берган Ледеки сут қуйилган стаканни бошига қўйиб бассейннинг охирига қадар сузиб борган. У вазифани аъло даражада бажарган ва бир томчи ҳам сут тўкилмаган.

#GotMilkChallenge хештеги остидаги видеодан сўнг, бошқалар ҳам ўз маҳоратини синаб кўришга тушиб кетди. Айрим иштирокчилар айёрлик қилиб, иккинчи босқични бажармаган бўлса, баъзилар вазифага ҳазиломуз ёндашган, бироқ шартларни сидқидилдан бажарганлар ҳам бор.