• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши вакцинани харид қилиш масаласини ўрганишга бир ҳафта муддат берди

    Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда. Тадбирда бугун Ўзбекистон бўйлаб коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар чуқур таҳлил қилинмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Жумладан, охирги пайтда дунёда COVID-19 инфекциясининг тарқалиши кескин тезлашиб, жами касаллар сони 19 миллионга яқинлашгани, қурбонлар ҳам кўпайгани афсус билан таъкидланди. Вазият ғоят жиддийлигини 31 июлда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия билан боғлиқ халқаро фавқулодда ҳолатни яна 3 ойга узайтиргани ҳам кўрсатиб турибди.

    Ўзбекистон охирги бир ҳафтада 5 мингдан ортиқ янги касал аниқланиб, жами вирус юқтирганлар сони 27 мингтага яқинлашди. Энг ёмони, коронавирусга қўшимча тарзда, асорати оғирроқ бўлган пневмония ҳолатлари ҳам кўпаймоқда.

    «Ушбу ҳолатни инобатга олиб, юртимизда қўшимча чоралар кўрилди. Жумладан, охирги 20 кунда коронавирусни даволаш ўринлари 3,5 баробарга кўпайтирилди ва қарийб 65 мингтага етказилди. Жойларга қўшимча равишда қарийб 800 та тез тиббий ёрдам машиналари етказиб берилди.

    Қўшимча 4 мингта нафас бериш ускуналари (ЎСВ, портатив сунъий нафас бериш аппарати, кислород концентратори) олиб келиниб, уларнинг сони 6,5 мингтага етди», — дейилади хабарда.

    «Аҳоли ўртасида вирус тарқалишининг олдини олиш ва беморларни даволаш бўйича олиб борилаётган тизимли ишларни янада кучайтирган ҳолда давом эттиришимиз зарур», – деди Президент.

    Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари коронавирус ва пневмонияни даволаш бўйича ҳар томонлама тайёр бўлиши, ҳар бир беморга керакли тиббий ёрдам кўрсатилиши, уларнинг ҳолатидан келиб чиқиб шифохонага ётқизилиши ва даволаниши учун шахсан жавобгар бўлиши қайд этилди.

    Жойлардаги бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизими ишини янада жонлантириш кераклиги таъкидланди.

    Мисол учун, Тошкентда «оилавий поликлиника – мобил бригадалар – махсус поликлиникалар – «103» тез ёрдам хизмати» тизимининг узвий ишлашини таъминлаш ҳисобига бир ҳафтада соғайганлар улушини 45 фоиздан 58 фоизга оширишга эришилди.

    Шу муносабат билан бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга ҳокимликлар ва сектор раҳбарлари билан бирга бир ҳафта муддатда «Тошкент шаҳри тажрибаси» негизида ҳудудларда симптомсиз беморларни ўз уйида мобил тиббий гуруҳлар ёрдамида уларнинг кўмак ва тавсиялари асосида даволаш тизимининг жорий этилишини якунлаш вазифаси юклатилди.

    Шавкат Мирзиёев, шунингдек, ҳудудларда COVID-19га чалинганларни қабул қилиш ва саралаш бўйича марказларни ташкил этган ҳолда кичик шифохоналарни ўз профилига мувофиқ бошқа турдаги ва сурункали касалларни даволашга қайтариш лозимлигини айтди.

    «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳудудларга Тошкентдан бириктирилган ихтисослаштирилган марказлар ва олий таълим муассасалари раҳбарлари ишини янада самарали ташкил этишларига ҳар томонлама кўмаклашишлари керак», – деди давлат раҳбари.

    «Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, ҳар бир оғир беморни даволаш тактикаси бўйича юртимиз ва хориждаги малакали мутахассислар билан видеоалоқа орқали маслаҳат бериш тизимини мунтазам равишда унумли ишлатиш мақсадга мувофиқ.

    Маълумки, бугун қатор мамлакатлар соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тизимларида коронавирус давосини топиш йўлида тинимсиз изланишлар олиб борилмоқда. Мисол учун, Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Россия фармацевтика компаниялари яқин вақт ичида вакцина ишлаб чиқаришни бошлаши ҳақида хабар қилиняпти», — дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.

    Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир ҳафта муддатда етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда вакцинани харид қилиш ва Ўзбекистон аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Алишер Усмоновнинг ёрдами ҳақида: «Коронавирусга қарши қаерда янги дори топилса, пулини тўлаб олиб келиб бераман, деди»

    04.08.2020, 19:15   Изоҳ (0)   124861
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда «темир дафтар»га киритилган фуқароларга салкам 47 миллиард сўм тўлаб берилди

    04.08.2020, 18:55

    Давлат тест маркази ОТМга кириш тестлари қачон бўлиб ўтиши юзасидан расмий баёнот билан чиқди

    04.08.2020, 18:30

    Ўзга сайёраликлар билан учрашганини айтиб, машҳур бўлган Жуманазар ака юрак хуружидан вафот этди

    04.08.2020, 18:07

    Интернетда Тошкентдаги қўшнилар жанжали акс этган видео тарқалди. ИИББ видео юзасидан муносабат билдирди

    04.08.2020, 17:32

    «Темир дафтар» нима ва у қандай шакллантирилади? Мутахассис жавоб берди

    04.08.2020, 17:07

    Намангандаги «Баркамол авлод» спорт мажмуасида ташхислаш ва саралаш маркази барпо этилмоқда

    04.08.2020, 16:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга телефон импорти сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 19 июл, 12:50

    Кайфиятингизни кўтариб, ҳаётга қизиқиш уйғотадиган 7 та фильм

    Кино | 19 июл, 12:26

    “Манчестер Сити” Винисиус учун курашга кирди

    Спорт | 19 июл, 11:59

    Chevrolet янгиланган Tracker кроссоверини ишлаб чиқаришни бошлади

    Авто | 19 июл, 11:55

    Бакалавр ва магистрлар учун давлат грантлари сони оширилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 11:46

    Трамп “Эпштейн иши” бўйича барча махфий материалларни ошкор қилишни буюрди

    Дунё | 19 июл, 11:35

    Фото: Наманган далаларида пахта очилди (фото)

    Ўзбекистон | 19 июл, 11:15

    Шов-шувли жанжаллар туфайли карьерасини ўз қўли билан барбод қилган Голливуд юлдузлари

    Лайфстайл | 19 июл, 10:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.