Google компанияси 2019 йилда тақдим этилган Pixel 4 флагманининг ҳамёнбоп версияси — Pixel 4А’ни яратди. Бу ҳақда компания блогида хабар берилди.

Фото: IXBT

Қурилмага 5,81 дюймли экран ҳамда Snapdragon 730G процессори ўрнатилади. Тезкор хотирасининг ҳажми эса 6 гигабайтни, ички хотираси — 128 гигабайтни ташкил этади.

Pixel 4А 20 августдан бошлаб 349 доллар нархда сотувга чиқади.

Шунингдек, Google 2020 йилнинг кузида янги Pixel 5 флагманини, бундан ташқари, 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи Pixel 4А моделларини тақдим этишини маълум қилган. Ҳозирча компания смартфонлар ҳақида батафсил маълумот бермаган.

Аввалроқ Samsung компанияси Galaxy S20 Lite ҳамёнбоп флагманини тақдим этиши тўғрисида хабар берилганди.