Хитойнинг Xiaomi компанияси замонавий смартфонни тўлиқ симсиз наушниклар билан бирлаштириш усулини ўйлаб топди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Xiaomi’нинг янги патентида юқори қисмига наушниклар учун иккита разём мавжуд смартфон тасвирланган. Бу тўлиқ симсиз наушниклар бўлиб, алоҳида кейсда эмас, балки смартфоннинг ўзида сақланади ва қувватланади.
Дизайни жиҳатидан бу Galaxy Note смартфонлар линейкасидаги стилусга ўхшаб кетади. Наушниклар қурилма юқори қисмини тўлиқ ёпади — наушник устига босилса, у корпусдан чиқади. Наушникларнинг юқори қисми айлангани сабаб смартфонга тўлиқ «яширина олади».
Шундай қилиб, Xiaomi бир вақтнинг ўзида бир неча муаммони ҳал этмоқда — наушникларни алоҳида қувватлантириш ва уларни алоҳида кейсда кўтариб юриш шарт эмас. Уларни эсдан чиқариб қолдириш ёки йўқотиб қўйишнинг ҳам эҳтимоли кам.
Xiaomi бу турдаги смартфонни ростдан ҳам ишлаб чиқаришадими ёки йўқ — бу номаълум. Келажакда патент амалга оширилмаган ғоя сифатида ҳам қолиб кетиши мумкин.
Аввалроқ Xiaomi қурилма экрани ўз корпуси атрофида деярли тўлиқ «айланадиган» ноодатий дизайнга эга янги смартфон яратиш устида иш бошлагани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Xiaomi айланувчи камерага эга смартфон устида иш бошлади
Изоҳ (0)