«Уфа» клуби ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов трансфери борасида таклифлар олишда давом этмоқда.

Фото: Twitter

Остонни сотиб олиши кутилаётган «Спартак» клуби бош директори Шамил Газизовнинг айтишича, «Уфа» 19 ёшли футболчи трансфери борасида 5-6 миллион евролик таклиф олган.

«Менга маълум бўлишича, «Уфа»да Ўрунов борасида 5-6 миллион евролик таклиф бор, бу таклиф РПЛ клубидан эмас. У ҳали «Спартак»ка келмади, бироқ ОАВдаги бизга тааллуқли рақамлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Улар анча паст», — дейди Газизов.

Аввалроқ москваликлар клуби Ўрунов трансфери учун 2 миллион евро сарфлаши, Остоннинг «Спартак»даги маоши эса йилига 600 минг евро бўлиши хабар қилинганди.

Остон Ўрунов кеча пайдо бўлиб қолган футболчи эмас. Бунга ушбу видео орқали гувоҳ бўлишингиз мумкин (видео)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!