Ўзбекистонда 2 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 257 кишига кўпайиб, умумий касалланганлар сони 25 040 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 103 нафари Самарқанд вилояти;
  • 99 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 18 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 14 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 9 нафари Навоий вилоятида;
  • 5 нафари Наманган вилоятида;
  • 5 нафари Фарғона вилоятида;
  • 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 15 299 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (61 фоиз) соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисобига кўра, мамлакатда коронавирус қурбонлари сони 149 кишига етган. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирус асоратлари оқибатида вафот этганлар сони 157 нафарни ташкил этмоқда.

Ҳозирда мамлакатда 9 592 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 592 нафари оғир, 185 нафари эса ўта оғир аҳволда.