Ўзбекистонда 1 август соат 17:00 ҳолатига кўра яна 265 кишида коронавирус аниқланди ва коронавирус инфекцияси қайд этилганларнинг умумий сони 24569 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 137 нафари Тошкент вилоятида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
  • 100 нафари Тошкент шаҳрида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
  • 22 нафари Андижон вилоятида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
  • 4 нафари Сурхондарё профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
  • 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, 1 август соат 10:00 ҳолатига кўра, яна 295 кишида касаллик аниқланиб, коронавирусга чалинганлар сони 24304 нафарга етганди.

1 август куни айни пайтга қадар Тошкент вилоятида 184 нафар, Тошкент шаҳрида 170 нафар, Бухоро вилоятида 62 нафар, Андижон вилоятида 32 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар, жами 452 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 14 916 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. Даволаниш кўрсаткичи 60 фоизни ташкил этмоқда.

ССВ ҳисоби бўйича ҳозирга қадар 145 киши, «Дарё» ҳисоби бўйича 153 киши коронавирус қурбони бўлган.