Франциянинг Hermès модалар уйига тегишли фавқулодда ноёб сумка Лондондаги Christie’s аукцион уйида рекорд суммага сотилди.

Фото: The Independent

The Independent’нинг ёзишича, аксессуар 300 минг долларга баҳоланган.

Аукционга Hermès Diamond Himalaya Birkin ноёб сумкаси қўйилган. У Нил тимсоҳи терисидан ишланган ҳамда 18 қиротли оқ олтин ва бриллиантлар билан безатилган.

Сумкани ким сотиб олгани ошкор этилмаган. Аукцион уйи вакилларининг сўзларига кўра, сумкани сотиб олиш илинжидагиларнинг 34 фоизи савдоларда биринчи марта қатнашган.