Франциянинг энг машҳур брендларидан бири бўлган Louis Vuitton бренди AirPods қулоқчинлари учун тақинчоқ ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда «Wiki.wildberries.ru» хабар берди.
Таъкидланишича, қулоқчиннинг устки корпусига тақиш учун мўлжалланган зирак тилларанг кўринишга эга.
https://www.instagram.com/p/CCyM5u5D8q1/?utm_source=ig_embed&utm_campaign=loading
Тақинчоқ осиғлиқ занжир ҳамда бренднинг бош ҳарфлари туширилган деталь ва эмблема билан безатилган бўлиб, унинг узунлигини эгаси хоҳишига қараб қисқартириши мумкин.
Louis Vuitton’нинг расмий саҳифасида 2020 йил июль ойининг сўнгига қадар пайдо бўлиши кутилаётган тақинчоқ нархи 350 долларни ташкил қилади, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)