Футбол бўйича Италия А Сериясининг 35-турида «Ювентус» 23 июль, пайшанба куни «Удинезе» меҳмони бўлди.

Фото: Twitter

Дастлаб туринликлар 42-дақиқада Маттейс де Лигтнинг голидан кейин олдинга ўтиб олди. Бироқ майдон эгалари иккинчи бўлимда бунга иккита гол билан жавоб қайтара олди.

52-дақиқада Илия Несторовски мувозанатни тиклаган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Сесо Фофана «Удинезе»нинг ғалаба тўпини киритди.

Шу тариқа ушбу мағлубиятдан кейин «Ювентус» муддатидан аввал чемпионликни ҳал қила олмади. Ҳозирда жамоа 80 очко билан 1-ўринда бормоқда. «Удинезе» (39) эса 15-поғонага кўтарилиб олди.

А Серия

35-тур баҳси

23 июль, пайшанба

«Удинезе» — «Ювентус» 2:1

Голлар: 0:1 – 42 де Лигт, 1:1 – 52 Несторовски, 2:1 – 90+2 Фофана.

«Удинезе»: Муссо, Зегелар (Ларсен, 69), Родриго Бекао (Де Майо, 90), Нюйтинк, тер Авест (Самир, 78), Фофана, Сема, де Пауль, Трост-Эконг, Несторовски, Окака Чука.

«Ювентус»: Шченсни, де Лигт, Данило (Куадрадо, 75), Ругани, Алекс Сандро, Бентанкур, Рабьо, Рэмзи (Матюиди, 60), Бернардески (Дуглас Коста, 60), Дибала, Роналду.

Огоҳлантиришлар: Рэмзи (1), Трост-Эконг (20), Зегелар (68), Куадрадо (83).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!