Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган 52 ёшли эркак вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Хабарга кўра, Тошкент шаҳри Миробод туманида яшаган 52 ёшли А.Х. Россияда чап ўпка юқори бўлаги ўсмасини даволаш ва кимётерапия муолажаларидан сўнг 5 июнь куни Ўзбекистонга қайтган.

Беморда ҳолсизлик, кўкрак қафасида оғриқлар кузатилган ва у 15 июнь куни Яккасарой тумани тиббиёт бирлашмаси стационарига ётқизилган.

Унда 27 июнь куни COVID-19 инфекцияси борлиги тасдиқланган ва бемор Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ўтказилган.

А.Х.га COVID-19 инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик сепсис, ўткир нафас етишмовчилигининг 2-даражаси каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, бемор ўпка саратони, гипертония ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай, А.Х.нинг аҳволи кескин оғирлашган. У ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этган, дейилади ССВ хабарида.

Бу «Дарё» ҳисоби бўйича 20 июль соат 23:20 ҳолатига кўра Ўзбекистондаги 95-ўлим ҳолати. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этиб келаётган статистика бўйича эса мамлакатда эпидемия бошлаганидан буён 91 киши вафот этган.

Қолган ҳолатлар, жумладан, Давлат хизматлари агентлиги (битта ҳолат), Маданият вазирлиги (битта ҳолат) ва Олмалиқ шаҳри расмийлари (иккита ҳолат) томонидан маълум қилинган (улар ҳозирча ССВ томонидан тасдиқланмаган).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди 
Маҳаллий
Ўзбекистондаги уйлар зилзилага бардошлилигига ким кафолат беради? Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги аниқлик киритди
Спорт
Расман: Domeнико Тедеско — Бельгия терма жамоаси бош мураббийи