Мальдив ороллари ҳукумати халқаро рейсларни қабул қилишни қайта бошлади. Бу ҳақда мамлакат Туризм вазирлигига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.
Қайд этилишича, 27 март кунидан бери биринчи йўловчи самолёти 15 июль куни пойтахт аэропортига келиб қўнган. Самолётда 107 нафар чет эллик сайёҳ келгани маълум қилинди.
Сайёҳлардан коронавирус тести натижаси талаб қилинмайди ва улар карантинга олинмайди. Хорижий меҳмонлар шунчаки соғлиқни сақлаш тўғрисидаги декларацияни тўлдириши ва ҳароратни ўлчатиши керак.
COVID-19 аломатлари бўлган сайёҳлар учун юқорида қайд этилганлар истисно қилинади ва тиббий назоратга олинади. Дам олиш учун келганларни ҳозирда фақат аҳоли яшамайдиган оролларда жойлашган 40 га яқин меҳмонхоналарда қабул қилиш мумкин.
Мальдив ороллари жойлашган оролларда меҳмонхоналарни қайта тиклаш 1 августга мўлжалланган.
Изоҳ (0)