«Дарё» ўтиб бораётган ҳафтанинг қизғин баҳсларига сабаб бўлган твитларни диққатингизга ҳавола этади.
«Мана шу нуқтадаги Хитой ҳарбий базаси Вашингтонни асабийлашувига сабаб бўлиши мумкин», – Бруно Масанес, сиёсатчи.
https://twitter.com/MacaesBruno/status/1282084946685898753
«Хитойнинг Гонконгдаги сиёсати ҳақида: ‘Танқидий фикрлаш одамларни танқид қилишга ёки уларга қарши ҳужум қилишга тайёрлаш эмас’. Пекин Гонконг мактабларида мияларни чайишга ҳаракат қиляпти. Мақсад эса аниқ: Пекинга содиқ ва ватанпарвар ёшларни тарбия қилиш», – Эми Цин, The New York Times нашрининг Хитой бўлими мухбири.
https://twitter.com/amyyqin/status/1282128668458774530
«Дональд Трамп қийин даврларда бизга раҳбарлик қилаётган энг ёмон лидер. Бизга ҳақиқий етакчи керак. Инсонлар ҳаёти хавф остида», – Жо Байден, сенатор, АҚШ президентлигига номзод.
https://twitter.com/JoeBiden/status/1282109920712642561
«Шошилинч. Трамп Уолтер Риддаги Миллий ҳарбий тиббиёт марказига ташриф буюрди. У ниқобда», – The Hill нашри.
https://twitter.com/thehill/status/1282066489596616707
«АҚШ давлат котиби Сингапурнинг янги сайланган бош вазири Ли Сянлун ва сингапурликларни қутлади: сингапурликларни мамлакатда ўтказилган ўн учинчи умумхалқ сайлови натижалари билан табриклайман. Умиз қиламизки, мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий, дипломатик ва хавфсизлик борасидаги алоқалар давом этади», – Майк Помпео, АҚШ давлат котиби.
https://twitter.com/SecPompeo/status/1281725445306753024
«Сребреницадаги геноцид ёдга олинди: Сребреницадаги геноцидга 25 йил тўлди. Бугун бутун дунё ҳимояга муҳтож бўлганларнинг ҳаётини сақлай олмаганимизни тушуниб етди. Бу кунни ёдга олиш, унинг такрорланмаслиги учун курашиш бизнинг бурчимиз. Ирқчилик ёки диний адоват остида ортиқ қон тўкилмаслиги керак. Геноцид ортиқ қайта такрорланмаслиги керак», – Урсула вон дер Льяйен, Европа Иттифоқи кенгаши президенти.
https://twitter.com/vonderleyen/status/1281883425503416321
«Трамп Рожер Стоуннинг айбини юмшатди. Қора танли йигитлар эса панжара ортида қолмоқда. Айнан шунинг учун ҳам бизга издан чиққан ирқчиликка асосланган жиноий қонунчиликни ислоҳ қилувчи ислоҳотлар керак. Табақалаштирилган адолат керак эмас. Бойми, қашшоқми, қорами ёки оқми ёки лотин америкаликми – бизга қонун олдида барча баробар тамойили керак», – Берни Сандерс, сенатор, АҚШ президентлигига номзод.
https://twitter.com/BernieSanders/status/1282057370244440064
«Дунёнинг энг зўр 10 университети:
- Оксфорд университети
- Калифорния технология институти
- Кембриж университети
- Стэнфорд университети
- Массачусетс технология институти
- Принстон универистети
- Гарвард университети
- Йель университети
- Чикаго университети
- Лондон қироллик коллежи
https://twitter.com/theworldindex/status/1282879974102441985
«Филип Янсеннинг Huawei ҳақидаги фикрларига қўшиламан. Huawei’ни танлаш иш ўринлари ва тараққиёт учун имконият. Буюк Британиянинг манфаатларига тўғри келади. Huawei’ни рад этиш истиқболли келажакни рад этишни англатади ва Буюк Британиянинг очиқ, бизнесга дўстона мамлакат сифатидаги қиёфасига ҳамда бизнес учун шаффоф муҳит борлигига зиён келтиради», – Ляо Сяоминь, ХХРнинг Буюк Британиядаги элчиси.
https://twitter.com/AmbLiuXiaoMing/status/1282738137094070274
«Эришилган барқарорликни дастлабки аломатларини мустаҳкамлаш керак. Олдимиздаги икки ҳафта энг муҳим ҳафта бўлади. Ҳукумат июль ойида муҳтож оилаларга 42,5 минг тенге тўлаб беради», – Қосим Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон президенти.
https://twitter.com/TokayevKZ/status/1282662722879074305
«Бугун соат иккигача Шотландияда 302 812 нафар шотландиялик коронавирусга тест топширди. 284 447 нафар инсонда коронавирус манфий, 18 365 нафар инсонда мусбат натижа чиқди. 2 490 инсон коронавирусдан вафот этди», – Шотландия ҳукуматининг Twitter’даги саҳифаси
https://twitter.com/scotgov/status/1282661447944871938
«Молдова республикасининг Европа Кенгаши билан ҳамкорликда умум қадриятларни баҳам кўришни бошлаганига 25 йил тўлди. Биргаликда амалга оширилиган ҳамкорлик билангина биз демократия, инсон ҳуқуқлари, суд тизими ислоҳоти ва бошқа муҳим ишларни амалга оширишга эриша олдик», – Олег Цуля, Молдова Республикаси ташқи ишлар вазири.
https://twitter.com/OlegTulea/status/1282663916749950980
«Бугун Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари учрашиб Гонгконг қарши кескин чора кўраётган хитойлик амалдорларга нисбатан Магницки услубига ўхшаш – хориждаги активларни музлатиб қўйиш, виза олишда чекловлар ўрнатиш чораларни татбиқ қилинишини муҳокама қилади», – Ги Верхофстат, Бельгия қироллигини собиқ бош вазири, сиёсатчи.
https://twitter.com/guyverhofstadt/status/1282630514235576322
«Эфиопия ҳукумати 13 кун ёки 300 соатдан бери бутун мамлакатни интернет тармоғидан узиб қўйди. Бу эса эфиопияликларнинг асосий инсон ҳуқуқларини бузилишидир», – NetBlocks сайтининг Twitter саҳифаси, интернет узилишлари, блокланиш ҳолатларини кузатиб борувчи ташкилот.
https://twitter.com/netblocks/status/1282377368011771904
«Уругвай бу йил коррупцияга қарши курашиш сиёсатини амалга оширишда биринчи бўлган мамлакат бўлди. Бу эса минтақанинг бошқа мамлакатларига таққослаганда сезиларли ўсишдир», – Коррупцияга қарши курашиш ва бошқарув маркази, коррупцияга қарши кураш, бошқарув самарадорлигини таҳлил қилиш билан шуғулланувчи нодавлат ташкилоти
https://twitter.com/CIPE_ACGC/status/1282683702875697159
Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.
Изоҳ (0)