• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Арманистон билан чегарада Озарбайжон генерали ва полковнигининг ҳалок бўлгани хабар қилинди

    Озарбайжон мудофаа вазирининг ўринбосари Керим Велиев Арманистон билан чегарада содир бўлган отишма оқибатида мамлакатнинг икки нафар юқори мансабдаги ҳарбийлари ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда «Vesti.az» нашри хабар тарқатган.

    Фото: «Vesti.az»

    «Бугун тонгда генерал-майор Пўлат Гашимов, полковник Илгар Мирзаев қаҳрамонларча ҳалок бўлди», — деган Велиев.

    Айни вақтда чегарадаги ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда.

    Озарбайжон мудофаа вазири ўринбосари Керим Велиев.

    Озарбайжон мудофаа вазири ўринбосари Керим Велиев.
    Фото: «Vesti.az»

    «Афсуски жанглар йўқотишларсиз бўлмайди. Мудофаа вазирлиги раҳбарияти номидан ҳарбийларнинг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этаман. Ишонтириб айтаманки, бизнинг шаҳид кетган ўғлонларимиз ва яраланган аскарлар учун, албатта, қасос олинади», — дея таъкидлаган вазир ўринбосари.

    Икки давлат қўшинлари ўртасидаги тўқнашув Озарбайжон шимоли-ғарбидаги Товуз вилояти ҳудудида 12 июлда содир бўлган. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистонни ўт очиш ҳақидаги аҳдлашувни қўпол равишда бузганлик ва мамлакат артиллерияси жойлашган позицияга ҳужум қилганликда айбламоқда. Идора берган маълумотга асосан, иккала томонда ҳам жанг қурбонлари бор.

    Арманистон Мудофаа вазирлиги эса Озарбайжон аскарларининг гуруҳи «УАЗ»да ҳеч бир сабабсиз мамлакат чегарасини бузиб киришга уринганини айтмоқда. Огоҳлантириш тарзидаги ўт очилганидан кейин ҳарбийлар автомобилни ташлаб, ўз позициясига қайтган, бироқ кейинчалик артиллерия ҳужумини уюштирган ва таянч пунктини эгаллашга уринган. Вазирлик ахбороти бўйича арман қисми талафот кўрмаган, Озарбайжон томонида қурбонлар бўлган.

    13 июлда иккала томон ҳам бир-бирига такрорий тарзда яна ўт очган. Арманистон мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушан Степаняннинг айтишича, икки ёки уч соат давом этган танаффусдан кейин озарбайжонлик ҳарбийлар яна ҳужумга ўтган ва бунга муносиб жавоб қайтарилган. Расмий Боку берган маълумотга кўра, Озарбайжон артиллерияси, миномётлари ва танклари арман таянч пунктини вайрон қилган, ҳарбий техникани бузган ва аскарларни ҳам ҳалок этган.

    Россия Ташқи ишлар вазирлиги мазкур низонинг бошланиши яхши оқибатларга олиб келмаслигини билдириб, иккала мамлакат ҳукуматларидан ўт очиш режимини бузмасликни сўраган. Вазирлик расмийси вазиятни барқарорлаштириш юзасидан кўмак беришга тайёрлигини қайд этган.

    Евроиттифоқ ҳам қуролли тўқнашувларга барҳам беришни сўраган.

    «Бу ўт очиш режимининг жиддий тарзда бузилиши ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти шароит ўнгланганидан кейин бу борада тегишли мониторингни қайта ўтказиши лозим», — дейилади Европа ташқи сиёсат хизматининг баёнотида.

    БМТ бош котиби Антониу Гуттериш Арманистон ва Озарбайжондан зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилган.

    Икки республика ўртасидаги низолар Совет Иттифоқи давлати парчаланганидан кейин бошланган. Тортишувларга Тоғли Қорабоғ ҳудуди сабаб бўлган, у ерда асосан арманлар яшайди ва 1991 йилда ҳудуд Бокудан мустақил эканини эълон қилган. 1992—1994 йилларда Озарбайжон ушбу ҳудудни қайтаришга уринган, бироқ якунда икки томон ўт очмаслик ҳақида аҳдлашув тузган ва у аввал ҳам бир неча марта шу йўсинда бузилган.

    15.07.2020, 01:47   Изоҳ (0)   40716
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойдаги сув тошқинлари, фуқаролар билан сўзлашаётган робот аёл, коронавирусга чалинган маҳбус. 14 июль суратлари

    14.07.2020, 23:09

    Ливия парламенти Мисрга мамлакатдаги можарога аралашишга рухсат берди

    14.07.2020, 17:45

    Хитойда сўнгги суткада 8 кишида, Жанубий Кореяда эса 33 кишида коронавирус аниқланди

    14.07.2020, 17:10

    ЖССТ 10 ёшгача бўлган болаларда коронавирусга чалиниш эҳтимоли камлигини маълум қилди

    14.07.2020, 16:24

    Беларусда сайловолди кампанияси бошланганидан буён 700 нафардан зиёд одам ҳибсга олингани маълум қилинди

    14.07.2020, 16:12

    15 июлдан Россияга хориждан келганлар учун мажбурий икки ҳафталик изоляция режими бекор қилинади

    14.07.2020, 15:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.