«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо Спорт арбитраж суди (CAS) «Манчестер Сити»нинг икки мавсумга Еврокубоклардан четлатилгани борасидаги қарорни бекор қилгани ҳақида фикр билдирди.

Фото: Геттй Имагеес

«Шармандали қарор. Агар «Манчестер Сити» айбдор бўлмаса, нега энди клуб 10 миллион евро жарима тўлаши керак? Айбсизларгина жарима тўлатмайди. Агар «Сити» айбдор бўладиган бўлса, унда ҳам бу қарор шармандали бўлиб қолаверади, чунки жамоани мусобақадан четлатиш зарур. Мен «Манчестер Сити»нинг айбдор ёки айбсизлигини билмайман, бироқ бу исталган томондан олиб қаралганда шармандали қарор.

«Тоттенҳэм» бу — «Тоттенҳэм». Жамоа ўз иш услубини ўзгартириши керак деб ўйламайман. Ҳозирги ишимиздан мамнунман. Ўйлашимча, бу молиявий фейр-плейнинг тугаши», — дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, аввароқ УЕФА «Манчестер Сити»ни молиявий фейр-плей қоидаларини бузганликда айбдор деб топган ва клубни икки йилга Еврокубоклардан четлатган, шунингдек, 30 миллион евро миқдорида жаримага тортганди. Бироқ CAS мазкур қарорни бекор қилди ва жарима миқдорини 10 миллион еврога туширди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!