«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфордга ПСЖ жамоасидан қизиқиш бўлмоқда, дея хабар қилмоқда The Independent.
22 ёшли футболчи парижликлар клубининг асосий трансфер мақсади бўлиб турибди. ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель англиялик иқтидор эгасини ўз жамоасида кўрмоқчи.
«Манчестер Юнайтед» Рэшфордни қадрлайди ва ўз тарбияланувчисини қўйиб юбориш ниятида эмас, бироқ жамоа уни ушлаб қолишга кўзи етмаса 100 миллион фунт эвазига сотишга рози бўлиши мумкин.
Рэшфорднинг «қизил иблислар» билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Шунингдек, инглиз клуби битимни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқига эга.
Ҳужумчи жорий мавсум «Манчестер Юнайтед» сафида 38 ўйин ўтказиб, 21 гол ва 10 та голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)