Футбол бўйича Coca-Cola Суперлига 9-турида «Навбаҳор» 13 июль, душанба куни «Қизилқум»ни қабул қилди.

Фото: ПФЛ

Учрашувнинг дастлабки бўлимида дарвозалар даҳлсиз қолди. Иккинчи бўлим бошида наманганликлар пенальти ишлаб олди. 11 метрлик жарима зарбасини Азим Аҳмедов голга айлантирди.

Мазкур ғалабадан кейин «Навбаҳор» очколарини 17 тага етказиб олди ва учинчи ўринга кўтарилди. «Қизилқум» 2 очко билан 13-поғонада бормоқда.

Андрей Канчельскис шогирдлари кейинги турда «Сурхон» билан ўйнайди. «Қизилқум» эса «Бухоро»ни меҳмон қилади.

Coca-Cola Суперлига

9-тур баҳси

13 июль, душанба

«Навбаҳор» — «Қизилқум» 1:0

Гол: 1:0 – 49, пенальти Аҳмедов.

«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Азим Аҳмедов ( Павел Голишев, ‌82), Жавлон Иброҳимов, Азиз Турғунбоев, Мирзоҳид Ғофуров (Ғиёсжон Комилов, 63), Игор Голбан, Ислом Рашидхонов (Забиҳилло Ўринбоев, 46), Хуршидбек Мухторов, Тоҳиржон Шамсиддинов, Аббосжон Ғуломов (Исломбек Исоқжонов, 63), Руслан Болов.

«Қизилқум»: Артём Макосин, Абди Башимов, Везиргели Илясов (Воҳид Шодиев, 79), Руслан Маргиев, Қадамбой Нурметов, Файзулло Қамбаров, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Маккартни Невасеб (Суннатилла Абдуллажонов, 64), Олег Толмасов, Достон Ибрагимов.

Огоҳлантиришлар: Илясов (43), Нурметов (48), Ғофуров (58), Маргиев (74).

Четлатиш: Маргиев (86).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!