Американинг Жанубий Каролина штатида бундан 25 миллион йил олдин яшаган дельфин скелети топилди, деб хабар беради Current Biology.

Фото: Provided

Олимларнинг фикрича, Ankylorhiza tiedemani дельфини Олигоцен даврида яшаган бўлиб, узунлиги 15 метрга қадар етган.

«Қадимий сутемизувчининг ўзига хос хусусиятларидан бири — тишларининг йириклиги. Бу ов занжирининг юқори қисмида жойлашган ўлжаларни овлаш имконини беради», — дейилади мақолада.

Шунингдек, тадқиқотчиларнинг фикрича, дельфин скелетининг анатомияси эхолокация қобилиятига эга бўлганлигини кўрсатади.

Олимларнинг сўзларига кўра, тош қотган Ankylorhiza топилмаси «эволюциянинг ғира-шира йўлига ёруғлик олиб кириш»га ёрдам бериши мумкин.