«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лиганинг 36-туридан ўрин олган «Вальядолид»га қарши учрашувда (1:0) ўз номига битта голли узатма ёздириб қўйди.
Бу Месси учун Испания чемпионатининг жорий мавсумидаги 20-голли узатма бўлди. Шу тариқа у Ла Лигада ассистентлик қилиш борасида шахсий рекордини янгилади.
Шунингдек, аргентиналик футболчи XXI асрда чемпионатнинг бир мавсумида камида 20 та гол ва 20 та голли узатмага муаллифлик қилган иккинчи ўйинчига айланди. Ҳозирда унинг ҳисобида (Ла Лигада) 22 та гол ва 20 та ассист бор.
Бундан олдинги энг яхши натижа «Арсенал» собиқ ҳужумчиси Тьерри Анрига тегишли эди. У 2002/03 йилги мавсумда Премьер Лига баҳсларида 24 та гол урган ва 20 та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)