«Қизалоқ ва маймоқ» мультсериали нафақат Россияда, балки бутун дунёда машҳурликка эришган. Икки йил олдин хориж ижтимоий тармоқларида мазкур мультфильм лойиҳасига бағишланган флешмоб ҳам пайдо бўлган. Унинг иштирокчилари қаҳрамон қиз — Машанинг хатти-ҳаракатларини қайтаришга уриниб, анимацион персонажнинг мимикасига тақлид қилиш бошланган. «КиноПоиск» шу турдаги қизқарли роликларни тўплаб тақдим этди.

Фото: «КиноПоиск»

«Қизалоқ ва маймоқ» мультсериали 2009 йилда экран юзини кўрган. Мультфильм бош қаҳрамони — бир жойда ўтирмайдиган ва бутун дунё унинг учун яратилган деб ҳисобловчи шўх қизалоқ. У бошқалар тинчлик хоҳласа-да, ўзини зериктирмаслик учун турли кўнгилхушликларни ўйлаб топади.

Лойиҳа 36 тилга таржима қилинган. Мультсериалнинг барча эпизодлари YouTube’да жами 42 миллиард маротабадан ортиқ кўрилган. 2017 йилда «Маша плюс каша» қисми YouTube’да 2 миллиард маротабадан ортиқ, 2019 йилнинг августида эса 4 миллиард маротабан ортиқ томоша қилиниб, рекорд ўрнатган эди.