«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид де Хеа чет эллик футболчилар орасида ўйинлар сони бўйича клуб рекордини ўрнатди.
Испаниялик посбон учун Англия Премьер Лигаси 34-туридан ўрин олган «Астон Вилла»га қарши баҳс 399-ўйин бўлди. Де Хеа шу тариқа «Манчестер Юнайтед»нинг даниялик собиқ дарвозабони Петер Шмейхелни ортда қолдирди. Шмейхель ҳисобида 398 та ўйин бор эди.
Маълумот учун, де Хеа 2011 йилда «Атлетико»дан «Манчестер Юнайтед»га кўчиб ўтган. Бу мавсумда у 34 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та «қуруқ» ўйин ўтказди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)