• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «10 июлдан Нурафшон шаҳрига барча ҳудудлардан кириш ва чиқиш тўхтатилди» – Тошкент вилояти ҳокими аҳолига мурожаат қилди

    Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов коронавирус билан боғлиқ вазият юзасидан вилоят аҳолисига мурожаат йўллади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Вилоят ҳокимининг қайд этишича, коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари вилоятда сўнгги кунларда кескин ўсиб бормоқда. Хусусан, кейинги бир ҳафтада вилоятда 217 кишида мазкур хасталик аниқланган.

    Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 2 февралидан шу кунга қадар чет элдан чартер рейслари ҳамда чегара постлари орқали мамлакатга олиб келинган жами 70 мингга яқин фуқаро карантин зоналарига жойлаштирилган.

    «Жумладан, айни пайтда Юқори Чирчиқ карантин полигонида 14 830 нафар фуқаро стационар шароитда тиббий кузатувга олинган. Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда бошқа тиббиёт муассасаларида эса жами 563 нафар фуқаро карантин муддатларини ўтамоқда. Яна 8 мингдан зиёд фуқаро уй шароитида карантинда қолмоқда», — дейилади мурожаатда.

    Ҳокимнинг таъкидлашича, Тошкент вилоятида доимий рўйхатда турган фуқаролардан 966 нафарида коронавирус касаллиги тасдиқланган бўлиб, шундан 586 нафар фуқаро соғайиб, тиббий реабилитация марказларига ва яшаш манзилларига жўнатилди. Бугунги кумда вилоятдаги тиббиёт ва карантин муассасаларида 49 нафар шифокор, 836 нафар ҳамшира, 690 нафар кичик тиббий ва техник ходим, жами 1574 киши бу касалликка қарши кураш олиб бормоқда.

    Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 10 июль куни соат 00:01 дан бошлаб ҳар қандай транспорт воситаларида Нурафшон шаҳрига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва Нурафшон шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига, шу жумладан, вилоят туман ва шаҳарларига чиқиш тўхтатилди.

    Нурафшон шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Нурафшон шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга, Нурафшон шаҳридаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, вилоят бошқарма, идора ва ташкилотларида меҳнат қилаётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларга нисбатан татбиқ этилмайди.

    Рустам Холматовнинг билдиришича, вилоятда коронавирус пандемиясининг ҳудуд иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатиш мақсадида алоҳида штаб фаолият олиб бормоқда. Иқтисодий блок ходимлари тадбиркорлик субъектлари билан доимий мулоқот қилиб, уларни қийнаётган масалаларни ўрганиб бормоқда. Вилоятда аксарият кўнгилочар, спорт, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари, озиқ-овқат ва буюм бозорлари фаолияти тўхтаб қолгани билан барча ишлаб чиқариш корхоналари, озиқ-овқат билан савдо қилувчи нуқталар, дорихоналар, тиббиёт масканлари фаолиятини давом эттирмоқда. Айнан шу муассасаларда фаолият юритувчи фуқароларнинг бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга кириши ёки чиқиши учун шароитлар яратилган.

    «Вилоятдаги барча ишлаб чиқарувчи — бу саноат корхоналарими, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарми, иссиқхоналарми, тўқимачилик саноати корхоналарими ёки исталган бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар бўлишидан қатъий назар, барча тадбиркорлик субъектлари учун юк ташувчи автомашиналар вилоят ҳудудида ҳеч қандай рухсатнома ва тўсиқларсиз ҳаракат олиб бормоқда», — дейилади вилоят раҳбари мурожаатида.

    Қайд этилишича, вилоят ҳокимлиги, вилоят иқтисодиёт, молия, солиқ бошқармалари ходимларидан иборат махсус гуруҳ томонидан ҳозирда коронавирус пандемиясидан азият чеккан тадбиркорлар учун солиқ таътиллари ёки имтиёзлари бериш бўйича аризалар қабул қилинмоқда.

    Шунингдек, барча тижорат банклари тадбиркорларга ажратилган кредитлар бўйича тўловлар муддатларини узайтириш чораларини кўрмоқда. Бугунги кунга қадар 7142 нафар тадбиркор ва 135 минг нафардан ортиқ жисмоний шахснинг 1,49 триллион сўмлик кредит муддатлари узайтириб берилди.

    «Тиббий ниқоблар, антисептик воситалар ҳам дорихоналаримизда етарли. Уларни ишлаб чиқариш учун барча ресурслар ўзимизда мавжуд, уларни тайёрлаш ва марказлашган ҳолда дорихоналар ва савдо нуқталарига етказиб беришда ҳеч қандай муаммолар бўлмайди» , — дейди ҳоким ўз мурожаатида.

    Таъкидланишича, вилоятдаги 20 мингдан ортиқ фуқаро кам даромадли ва ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги инобатга олинган ҳолда «Саховат ва кўмак» лойиҳаси ташкил этилган. Карантин даврида ижтимоий аҳволи оғирлашган, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган ҳамда ногиронлиги мавжуд бўлган оилаларга тадбиркорлар ва фуқаролар томонидан 2,9 миллиард сўм миқдоридаги ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди ва бу жараён бундан буён ҳам изчил давом этади.

    Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 8 июль куни бўлиб ўтган видеоселекторда мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб, жойларда белгиланган қоидаларга амал қилиш борасида сусткашликка йўл қўйилганини таъкидлаганди ҳамда 10 июлдан бошлаб карантин чекловлари кучайтирилиши муносабати билан вилоят раҳбарларига аҳолига мурожаат қилиш бўйича топшириқ берганди.

    Шундан сўнг, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ўзлари раҳбарлик қиладиган ҳудудлар аҳолисига мурожаат қилгани ҳақида хабарлар берилганди.

    10.07.2020, 18:32   Изоҳ (0)   39652
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Меҳнат жамоалари орасида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши чоралардан иборат тавсиялар берилди

    10.07.2020, 17:53

    Ўзбекистонда болаларини боғчаларга жойлаштиришда имтиёзга эга бўлганлар сонини камайтириш режалаштирилмоқда

    10.07.2020, 17:28

    Тошкентда аҳоли орасида яна 102 кишида коронавирус аниқланди, мамлакатда касалланганлар сони 11 857 нафарга етди

    10.07.2020, 17:16

    Коронавирусга қарши кураш штаби 4 кун томоқни туз ва cирка билан чайиш ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

    10.07.2020, 17:10

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат бироз пасайиши кутилмоқда

    10.07.2020, 16:48

    Сурхондарёда коронавирусга чалинган 67 ёшли эркак вафот этди

    10.07.2020, 16:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.