• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Россия ва Швеция тарихини ҳал қилган жанг. Полтава жанги тарихи

    1709 йилнинг 9 июль куни Шимолий урушлар доирасида Швеция қироли Карл XII ва Россия подшоси Буюк Пётр ўртасида Полтавада ҳал қилувчи жанг бўлиб ўтди ва Карл XII мағлуб бўлиб, ўзининг Россияни эгаллаш ниятини амалга оширишдан маҳрум бўлди. «Дарё» ушбу жанг ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Буюк шимолий уруш

    1700—1721 йиллар орасида Европанинг шимолида содир бўлган Россия подшолиги бошлиқ Саксония, Дания-Норвегия қироллиги ва Речь Посполитая давлатларидан ташкил топган коалиция ва Швеция қироллиги ўртасидаги сиёсий инқироз тарихга «Буюк шимолий уруш» номи билан кирган. Урушдаги асосий рақиблар Россия подшолиги ва Швеция қироллиги бўлган. Икки давлатнинг Шимолий Европа ва Болтиқ денгизи ҳавзаси устидан назоратни қўлга олиш истаги улар ўртасидаги мазкур қарама-қаршиликнинг асосий сабаби бўлган (Robert Frost. The Northern Wars. War, State and Society in Northeastern Europe 1558—1721. — Longman, 2000. — С. 296—301. — 416 p.).

    Урушни дастлаб «Шимолий альянс» бошлаган. Урушнинг дастлабки йилларида Швециянинг қўли баланд келиши оқибатида ушбу альянс тарқалиб кетган. 1700 йилда Дания, 1706 йилда Саксония урушдан чиқади. 1709 йилгача альянс қайта тикланади. Унгача эса Россия Швеция билан якка ўзи уруш олиб борди. Урушнинг турли босқичларида Россия тарафидан Ганновер, Пруссия, Нидерландия, Швеция тарафдан Англия, Усмонли ва Гольштейн ҳам урушда қатнашган.

    Уруш якунида Швеция мағлуб бўлди ва унинг Европа шимолидаги ҳукмронлигига барҳам берилди. 1721 йилга келиб Россия Болтиқ денгизи ҳавзасига чиқиш имконига эга бўлди, Эстляндия ва Лифтландияни қўлга киритди, Курляндия устидан протекторат эълон қилди. Шу йили дунё харитасида янги империяга асос солинди. Бу Пётр I ҳукмронлиги остидаги Россия империяси эди. Империя доимий қўшин ва флотга эга бўлди ҳамда Нева дарёсининг Болтиқ денгизига қуйилиш жойида империянинг янги пойтахти Санкт-Петербург шаҳрига асос солинди.

    Швециянинг 1729 йил 25 июль Саксония билан, 1732 йил 7 октябрдаги Речь Посполитая билан тузган тинчлик шартномалари Шимолий урушга юридик жиҳатдан нуқта қўйди. Полтава жанги эса айнан мана шу сиёсий жараёнда содир бўлган жанглардан биридир.

    Тарихий шароит

    Швеция қироллиги уруш бошланган дастлабки 1700 йилда Нарвада Россия устидан ғалабага эришди. Дания ҳам шу йили мағлуб этилди. Польша устидан назорат ўрнатилиб, Польша тахтига Станислас Лезинскийни қўйди. Саксония ҳам бўйсундирилгач, Карл XII 1707 йилда Россияга ҳужум қилишга қарор қилди. Бунинг учун у икки йилдан буён тайёрлантириб келган 44 минглик армия тўплади.

    Саксониянинг Лейпциг шаҳрида экан, у аввалдан бир нечта харита тайёрлаб қўйган эди. Жумладан, Лейпциг—Копенгаген, Лейпциг—Варшава, Лейпциг-Стокгольм, яъни уйга қайтиш харитаси. Уйга қайтишни истаган бош қўмондони унга Лейпциг—Стокгольм харитасини кўрсатганда, урушни ёқтирадиган Карл XII қуруқ табассум қилди ва бироз асабийлашди. Бу эса атрофдагиларда қўрқув солди. Шунда қирол: «Менга Лейпциг—Москва харитасини келтиринг», деб буюрди.

    Россияга юриш

    Шундай қилиб, 1707 йилнинг август ойида қирол Карл XII 44 минг кишилик қўшин билан Москвани эгаллаш учун йўлга тушди. Руслар эса «ёнган ер тактикаси»ни қўллади. Қишни Минскда ўтказган Карл XII қўшини турли касалликлардан жиддий талафот кўрди. 1708 йилнинг июнь ойида қўшин шарққа қараб юришни давом эттирди. Кюрландиядан йўлга чиққан генерал Левенгауп бошлиқ 12 минглик ёрдамчи куч ҳамда таъминот колоннаси билан учрашишга 130 км қолганда, бундан бехабар Карл XII кутилмаганда жанубга қараб юришга қарор қилди.

    Бу билан у таъминотсиз қолган қўшинни Украинанинг бой ерларига олиб боришни мақсад қилди. Левенгауп ҳам жанубга қараб юрди, бироқ йўлда руслар босқинига учради ва чекинишга мажбур бўлди. Фақатгина олти минг кишилик гуруҳ асосий қўшинга етиб олди, аммо таъминот карвони етиб келолмади. Украинада эса Карлга гетман Иван Мазепа Украина мустақиллигига эришишни мақсад қилиб ёрдам беришга қарор қилди. Аммо бундан руслар хабар топди ва у ўйлаганидек қўшин билан ёрдам бера олмади.

    Жангнинг бориши

    Карл 1708 йил баҳоридан бошлаб Полтава шаҳрини қамал қилишни бошлади. Полтава шаҳри Украинада, Ворскла дарёси бўйида жойлашган шаҳар бўлиб, ўша пайтда Россия подшолиги таркибида эди. 1709 йилнинг июль ойига келиб Карлнинг аскарлари сони деярли ярмига камайиб кетди. Ўша йилги қиш жуда қаттиқ келди. Ҳатто бир кунда икки минг аскар совуқдан ҳалок бўлди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Шундай йўқотишлар билан швед армияси асосий жанг олдидан 27 мингга яқин қўшинга эга эди. Пётр I да эса турли хил манбаларда 50 мингдан 80 мингача қўшин борлиги келтирилади (Все войни мировой истории, по Харперской энциклопедии военной истории Р.Дюпюи и Т.Дюпюи с комментариями Н.Волковсково. С-Петербург, 2004, книга 3, с.499).

    Карл XII қамал вақтида жароҳатлангани сабабли қўмондонликни икки генерали Карл Густав ҳамда Адам Людвиг Левенгауптга топширади. Аммо икки генерал келиша олмайди ва қўшин қўмондонликнинг ўзгарганидан бехабарлиги туфайли тартибсизлик келиб чиқади. Шведлар томонида жанг қилиши керак бўлган козаклар эса жангга қўшилмайди.

    Жанг 8 июль куни тонг ёришмасидан олдин бошланди. Ҳужумни шведлар бошлади. Улар дастлаб ҳеч қандай қаршиликсиз русларнинг истеҳкомларини қўпориб ташлади. Аммо қўмондонликдаги хатолик туфайли генерал Рооснинг 2500 кишилик бўлинмаси рус линиясига қамалда қолди ва ўқ-дорилари тугаганидан сўнг таслим бўлишга мажбур бўлди.

    Бироздан кейин 25 минг кишилик рус инфантерияси мудофаадан чиқиб, Левенгауптнинг 4 минг кишилик бўлинмасига қарши турди. Уларни артиллерия қўллаб турди. Шведлар ҳужумга ўтиб, катта йўқотишларга қарамай, рус инфантериясини чекинишга мажбур қила олди. Бироқ рус кавалериясининг чап қанотдан берган зарбаси натижасида Швед инфантерияси тарқалиб кетди. Швед кавалериясининг ёрдами ҳам натижа бермагач, шведлар қочишга тушди.

    Соат 11 да Карл XII чекиниш ҳақида буйруқ берди ва ўзи ҳам кичик бирликлар билан жанубга қараб юрди. Левенгаупт эса ўзининг қочиб қутулган аскарлари ва козаклар билан Днепрга қараб юрди. Бироқ таъқиб этилганидан сўнг уч кун ўтиб таслим бўлишга мажбур бўлди. Маршал Ренскиолд ҳам асир олинди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Карл XII гетман Мазепа билан биргаликда Усмонли ҳудудига ўтиб кетди. Польшадаги Крассов қўшинига бориб қўшилиши керак бўлган бўлинмаси йўлда руслар томонидан тор-мор этилди, генерал Гилленкрок эса асир олинди. Кейинчалик эса хоинликда айбланган минглаб козаклар қатл этилди (Петер Энглунд. Полтава: Рассказ о гибели одной армии = Englund P. Poltava. Berattelsen om en armés undergång. — Stockholm: Atlantis, 1989. — М.: Новое книжное обозрение, 1995, Гл. 28.).

    Жанг натижаси

    Жангдаги мағлубиятдан сўнг 1500 кишилик одами билан Усмонлига қочган Карл XII фақатгина беш йилдан кейин Швецияга қайтишга муваффақ бўлди. Унгача Усмонли ҳудудида ярим-тутқун ҳолида яшади. Швеция армияси ушбу жангдан кейин жуда заифлашиб қолди ва фаол жанг ҳаракатлари олиб бора олмайдиган бўлди. Шимолий урушда ва альянсда Россия устунлиги кучайди. Альянсдан чиққан Саксония ва Дания яна қайтадан аъзо бўлди. Польшада Станислас ҳукмронлигига чек қўйилди ва ўзи сургун қилинди. Тахтга эса олдинги қирол Август II ўтирди ва Россиянинг Польшадаги таъсири яна кучайди.

    Умумий ҳисобда 23 минг швед аскари асир олинди ва улардан тўрт минги кейинроқ ўз ватанига қайтишга муваффақ бўлди. Асирлар рус қўшинига хизмат қилишга олинди. Улардан иккита Астрахан ва Казан пиёда полки тузилди. Шведлардан иборат драгун полки 1717 йилги Бекович Черкасскийнинг Хива экспедицияси таркибида Хоразмга келган. Хивада эса ушбу қўшин Хоразм хони Шерғозихоннинг ақлли тактикаси ёрдамида қириб ташланган. Шунингдек, асир олинган уч минг швед аскари Санкт-Петербург шаҳри қурилишида ишлатилди.

    1709 йилнинг декабрь ойида Пётр I жангдаги ғалаба шарафига Петербург флотида «Полтава» ҳарбий кораблини ишга туширди. Кейинчалик бир нечта шундай номад ҳарбий кемалар ишга туширилди.

    Тарихчи В.А.Артамоновнинг таъкидлашича: «Полтава ғалабаси Пётр даврининг энг ёрқин ғалабаси эди. Пётр I ҳаётининг асосий жангидан ҳақли равишда ғурурланган. Унинг ўзи ушбу ғалабани ‘Оламда мисли кўрилмаган ғалаба’, ‘Рус тирилиши’, ‘Нажотимиз ва фаровонлигимизнинг бошланиши’ деб номлаган» (Н.И.Павленко, В.А.Артамонов. 27 июня 1709. — М.: Молодая гвардия, 1989. — 272 с.).

    Ушбу жанг Россия тарихида 1812 йилги «Ватан уруши» ва Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги урушларга тенглаштирилади. Жанг бўлиб ўтган майдон тарихий-маданий объектлар рўйхатига киритилган, жанг ҳақида музей ташкил қилинган. 1909 йилда Ғалабанинг 200 йиллиги кенг нишонланди. Бугунги Россияда 10 июль Рус армиясининг шведлар устидан қозонган ғалабаси куни сифатида нишонланиб келинади. Шунингдек, халқ орасида «Полтава остонасидаги швед каби ғойиб бўлди» ибораси сақлаб қолинган.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    09.07.2020, 06:45   Изоҳ (0)   81615
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия Ғазога гуманитар ёрдам юборади

    Дунё | 27 июл, 14:40

    “Ан-Насср” Феликсни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

    Спорт | 27 июл, 14:00

    Олий таълимни битирганлар нега оғир аҳволда қолмоқда? Ўзи диплом керакми?

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:50

    Камбағал оила аъзоси бўлган хотин-қизларга уй-жой таъмири учун 20,6 млн сўмгача пул ажратилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:15

    UFC оn ABC 9. Богдан Гусков Никита Крилов устидан ишончли ғалабага эришди (видео)

    Спорт | 27 июл, 12:30

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.