Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан эътиборан 1 августга қадар диний ташкилотлар, жумладан, масжидлар фаолияти тўхтатилмоқда.

Фото: «Дарё»

«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа диний конфессияларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда республикадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар диний ташкилотлар фаолияти тўхтатилмоқда», — дейилади махсус комиссия қарорида.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ Ўзбекистондаги «яшил» ҳудудларда 8 июндан бошлаб масжидларда (ҳимоя ниқобларини мажбурий кийиш шарти билан), ижтимоий масофа сақлаган (ташриф буюрувчилар орасидаги масофа камида 1,5-2 метр) ҳолда намоз ўқишга рухсат берилган эди.

Бироқ оммавий диний тадбирлар (жума намози, якшанба ибодатлари ва бошқалар) ташкил этиш тақиқланганди.