Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ортиқча макияж, татуаж қилинган қош ва яна нималар эркакларнинг ғашига тегади? Қуйида ушбу саволга жавоб берамиз.

Узун тирноқлар

Фото: Pixabay

Фото: Pixabay

Керагидан ортиқ узунликдаги тирноқлар нафақат эркаклар, балки бошқаларга ҳам ёқмаслиги аниқ. Қолаверса, гигиеник жиҳатдан ҳам тирноқларни бундай ўстириш тўғри келмайди.

Ошириб юборилган макияж

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan
«Чапланиб олиш» кишининг асл юзини беркитаётгандек, ниқоб тақиб олгандек таассурот беради. Эркакларга табиийлик, меъёрида қилинган макияж ёқади.

Очиқ-сочиқ либос

Фото: Pixabay

Фото: Pixabay
Биринчи учрашувда аёл ёки қизни очиқ либосда кўриш яхши таассурот қолдирмаслиги аниқ. Либос эгаси феъл-атвори мукаммал бўлмасин, у билан гаплашиб кўрилмагунча ташқи кўринишидан хулоса чиқарилишини ёддан чиқармаслик керак.

Татуаж қилинган қошлар

Фото: Pixabay

Фото: Pixabay

Ҳар 10 эркакдан 9 нафари татуаж қилинган қошларни жини суймаслиги аниқ. Бундай қошлар аёл кишининг эътиборга ўчлиги, дидсизлигидан далолат беради.

Жуда кўп тақинчоқлар тақиш

Фото: Pixabay

Фото: Pixabay

Тақинчоқни тақиш керак, аммо меъёрида, дид билан. Ясатилган арча бўлиб олиш яхши таассурот қолдирмайди.

Аёллик жозибасига керагидан ортиқ урғу бериш

Фото: Pixabay

Фото: Pixabay
Осилиб турадиган зирак, бантик ва бурмали либосни бир вақтнинг ўзида кийиш дидсизликдан бошқа нарса эмас.

Офис услубида кийиниш

Фото: Pixabay

Фото: Pixabay

Бундай услубда фақатгина иш ёки ўқишга кийиниш керак. Учрашув ёки тадбирга оқ кўйлак ва қора юбкада бориш тавсия қилинмайди. Жиддий кўриниш учун дресс-код кийиш шарт эмас, минимал услубдаги қора оддий кўйлак устидан классик жакет кийиб ҳам кўзланган мақсадга етиш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон конларида захира камайиб бораётгани ортидан табиий газ қазиб чиқариш режаси бажарилмаяпти
Дунё
Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида чегарада жанжал содир бўлди
Маҳаллий
Нукусда -16,2 даража совуқ қайд этилди