Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Tashkent Trade Center («Абу Сахий») савдо марказининг бир неча ходимларида коронавирус аниқлангани сабабли бозор ёпилди.
6 июль куни Савдо маркази маъмурияти ишчилари ва бу ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлардан коронавирус инфекциясига намуна олинган. Тест таҳлиллари натижасига кўра, бир неча ходимларда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган.
Шу сабабли туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари хулосасига кўра, савдо маркази профилактика тадбирларини ўтказиш учун вақтинча ёпилди.
Эслатиб ўтамиз, «Абу Сахий» буюм бозори 16 июндан бошлаб ишга тушганди. 29 июнь куни ушбу бозор ходимида коронавирус аниқланганди. 6 июль куни эса «Чорсу» буюм бозори ва «Пойтахт» савдо мажмуаси сотувчисида коронавирус аниқланган.
Изоҳ (0)