Eau de Space атири формуласини ўн йил аввал астронaвтлар машғулотлари ҳамда уларни парвозга тайёрлаш учун ишлаб чиқишган.

Фото: NASA

Ушбу вазифани кимёвий олим ва Omega Ingredients компанияси асосчиси Стив Пирс ўз зиммасига олган. У 2012 йилда атирнинг замонавий версиясини ишлаб чиққунига қадар тўрт йил давомида турли тажрибалар ўтказган.

Атир ширин ҳидга эга. Астронавтлар Eau de Space ҳидини порох, бироз куйган стейк, малина ва ром ҳидининг аралашмаси, деб тавсифлайди. NASA экспертларининг таъкидлашича, бу ҳидни таърифлаш қийин.

Атир 2020 йилнинг октябридан бошлаб, оммавий тарзда ишлаб чиқарилади. Унинг нархи 15 доллар бўлади.