• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Катта сиёсатдан сиёсий тутқунликкача. Колумбиялик айирмачилар қўлида олти йил азоб чеккан сиёсатчи Ингрид Бетанкурнинг тақдири

    «Колумбия инқилобий қуролли кучлари» (FARC) деб номланган исёнчи гуруҳ жангарилари томонидан олти ярим йил давомида ғайриинсоний шароитларда ушлаб турилган машҳур сиёсатчи Ингрид Бетанкур ўз биографик китобини «Ҳатто сукут ҳам қачондир тугайди» деб номлаган эди. У Колумбуия армиясининг махсус операцияси давомида озод қилинган эди. «Дарё» бу аёлнинг асир тушиши ва қутқариб олиниши билан боғлиқ ажойиб воқеалар ҳақида ҳикоя қилади.

    <em>Фото: Google Photos</em>

    Фото: Google Photos

    Француз фуқаролигига эга бўлган колумбиялик аёл Ингрид Бетанкур 2008 йилда жангарилар қўлидан озод этилганидан кейинги икки йил ичида биринчи марта тилга киради. У ўзининг жангарилар билан муносабатлари, йиллар давомида бошдан кечирган психологик ва жинсий зўравонликлари, Колумбия ўрмонларидаги асирликда кечирган ҳаёти ҳақида китоб ёзади ва унда барча жараёнлар ҳақида батафсил сўзлайди.

    Ингрид Бетанкур ким?

    Қаҳрамонимиз 1961 йил 25 декабрда ЮНЕСКОнинг Франциядаги вакили бўлган дипломат ва Колумбия гўзали танловининг ғолиби бўлган модель оиласида туғилган.

    Боготадаги француз лицейини битиргач, Париждаги сиёсий фанлар институтига ўқишга киради. 1980 йилда Ингрид француз дипломати Фабрис Деллоэ билан учраша бошлайди. Тез орада улар турмуш қуради. Фабриснинг биринчи никоҳидан ўғли бор эди, Ингрид унга яна иккита фарзанд ҳадя қилади. Шунга қарамай, эр-хотин тез орада ажралади. Ажралишдан сўнг Ингрид ўз фарзандлари билан Колумбияга қайтади, аммо Франция фуқаролигини сақлаб қолади. Иккинчи марта у 1997 йилда Колумбияда турмушга чиқади.

    1990 йилдан бошлаб Ингрид Бетанкур Колумбиянинг Молия вазирлигида ишлай бошлайди ва 1994 йилда Колумбия парламентининг депутати бўлади. У Либерал партиянинг фаол аъзоларидан бири эди, аммо коррупцияга ботган президент Эрнесто Сампер режимига қарши норозилик сифатида партияни тарк этади, шундан сўнг у «Яшил кислород» экологик ҳаракатини яратади ва унга раҳбарлик қила бошлайди.

    1998 йил июль ойида Бетанкурнинг партияси энг кўп мустақил номзодлар билан Сенат сайловларида ғолиб чиқади. 2002 йилда у Колумбия президентлиги учун курашади.

    Ўғирланиш

    2002 йилдаги президентликка сайлов кампанияси доирасида Колумбия жанубига қилган сафари чоғида Ингрид Бетанкур террорчилар томонидан ўғирлаб кетилган. У билан бирга яна 14 киши асирга олинган. Бетанкур асирликдан қочиб қутулмоқчи бўлганида жангарилар уни ушлаб олади, бўйнидан дарахтга боғлаб қўйиб, кўп кунлар давомида азоб беради, шафқатсизларча калтаклайди.

    «Мени ўғирладилар ва даҳшатли азобларни бошимга солишди. Аммо мен омон қолишга ҳаракат қилдим», — деб ёзади Ингрид Бетанкур ўз китобида. «Бизни (гаровга олинганларни) энг ёмон жазога ҳукм қилишди, хусусан, азобларимиз қачон тугашини билмаслик энг оғир жазо эди». Бу йиллар давомида Бетанкурга ўзини йўқотиб қўймасликка нима ёрдам берди? «Луғат, китоблар ва Инжил», деб жавоб беради собиқ асира.

    Озодлик ва яширин қирралар

    2008 йил 2 июль куни ярим тунда Ингрид Бетанкур ҳукумат кучлари ва французларнинг «Шаҳ» деб номланган махсус операцияси натижасида тутқунликдан озод қилинди. Озод қилинганидан кейин ўтказилган матбуот анжуманларида Бетанкур FARC жангарилари уни қандай шароитда ушлаб тургани, шунингдек, яна сиёсий ҳаётда қатнашишни давом эттириш-эттирмаслиги тўғрисида гапиришдан бош тортди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Франция ва шахсан ўша пайтдаги президент Николя Саркози Бетанкур ва у билан бирга қўлга олинган 14 кишини озод қилиш учун кўп ҳаракатларни амалга оширди. Озод бўлганидан сўнг Ингрид Бетанкурни Францияга ҳақиқий қаҳрамон ва ҳатто авлиё сифатида олиб келишди. Бетанкур республика президентидан Франциядаги энг юқори мукофот — «Фахрий легион» орденини олди. Лекин қайси хизматлари учун? — дея эҳтиёткорлик билан савол бера бошлади француз матбуоти.

    Бироқ Ингрид Бетанкур билан бирга асирликда бўлган шериклари дунё матбуотига кўплаб интервьюлар беришни бошлаганидан сўнг жафокаш аёл образи йўқолиб, дунё бўйлаб Бетанкурнинг янги қиёфаси пайдо бўлди. «Мутакаббир, худбин, у ҳеч қачон илтимос қилмаган, у фақат буйруқ берган ва шу билан бирга жангариларга бошқа гаровга олинганлар ҳақида маълумотлар берган», — дейди Бетанкур билар бирга асирликда бўлган инсонлардан бири.

    Компенсация можароси

    2010 йилнинг июль ойида Ингрид Бетанкур ғийбатлар ва танқид оловига яна ўтин ташлади. У Колумбия ҳукуматидан жангарилар қўлида бўлган йиллар давомида унга етказилган маънавий зарарни қоплашни талаб қилган. Ингриднинг айтишича, ўғирланган куни улар тегишли ҳимоя билан таъминланмаган. Олти йиллик азоб-уқубатларнинг ҳар бир йилини Бетанкур бир миллион долларга баҳолаган.

    Бироқ Колумбия расмийлари собиқ гаровга олинган шахсларнинг даъволарини қондирмади, Бетанкурни хавф ҳақида огоҳлантиришларига қарамай, у ҳамма масъулиятни ўз зиммасига олиб, ўша пайтда тинч бўлмаган мамлакат жанубига боришга ўзи қарор қилган. Колумбия Мудофаа вазирлиги ўзининг расмий баёнотида, товон пули тўлаш тўғрисидаги талаб расмийлар томонидан тушунилмаганини таъкидлайди. «Қуролли Кучлар гаровга олинганларни озод қилиш учун ўз ҳаётларини хавф остига қўйишди ва ушбу операцияни Бетанкурнинг ўзи идеал деб таърифлаган эди», — дейилади баёнотда.

    Ўз китобида ҳам Бетанкур Колумбия ва Франциядаги обрўсига яна бир зарба бўлган компенсация масаласини қайта кўтарган. Унинг ёзишича, қонунга биноан террорчиларнинг қурбонлари маънавий зарар учун товон пули олади ва у ҳам шунчаки ўз ҳуқуқидан фойдаланмоқчи эди.

    Бугун у қаерда?

    Бугунги кунда Ингрид Бетанкур катта сиёсат саҳнасидан кетган, у Оксфорд университетида теология бўйича докторлик диссертациясини ёқлаб, турли-туман анжуман ва конференцияларда мотивацион нутқлар билан қатнашиб келмоқда. Тарихан, аслида, нима бўлган тақдирда ҳам олти йил давомида жангарилар қўлида асирликда бўлиб, ўзини йўқотмаган аёлнинг бошқа шундай ҳолга тушган инсонларга ҳам ёрдам бериб яшаётгани таҳсинга сазовор.

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    05.07.2020, 16:47   Изоҳ (0)   55631
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЖССТ коронавирусга қарши бир нечта дори воситаларини синовдан ўтказишни тўхтатди

    05.07.2020, 15:51

    Олимлар иммунитет ҳосил бўлиши учун қанча одам коронавирусга чалиниши кераклигини маълум қилди

    05.07.2020, 15:13

    Саудия Арабистонидаги АҚШ дипломатлари коронавирус сабаб мамлакатни тарк этаётгани маълум бўлди

    05.07.2020, 14:54

    Қозоғистонда 15 киши қўлбола алкогол маҳсулотидан заҳарланиб вафот этди

    05.07.2020, 13:11

    ЖССТ дунёда коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик рекордни қайд этди

    05.07.2020, 12:52

    АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси ракеталар ҳужумига учради

    05.07.2020, 12:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Марко Асенсио фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 3 июл, 13:55

    Трамп Вьетнам билан савдо битими тузилганини эълон қилди

    Дунё | 3 июл, 13:45

    Арманистон собиқ президенти коррупцияда айбланди 

    Дунё | 3 июл, 13:35

    Искандар Ҳамроқулов 1,5 ёш фарзанди ОИТСдан вафот этгани ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 3 июл, 13:25

    Ўзбекистондан Тожикистонга 59 та “иномарка” олиб ўтилиб, ноқонуний сотиб юборилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 13:20

    Россиянинг 4 та ҳудудига дрон ҳужуми уюштирилди (видео)

    Дунё | 3 июл, 13:10

    Шимолий Корея Россияга яна 30 минг аскар юборади — Украина разведкаси 

    Дунё | 3 июл, 13:00

    Россияда ўйинчоқ тўппонча сабаб ўзбекистонлик йигитга ҳукм ўқилди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 12:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.