Агарда давлатлар ўз чегараларини коронавирусдан ҳимояланиш бўйича эҳтиёт чораларига риоя қилмасдан очишни давом этса, вазият энг ёмон сценарий бўйича тус олади. Бу ҳақда ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятлар бўйича дастури директори Майкл Райан Женевада ўтказилган брифинг вақтида маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

«Агарда давлатлар ўзининг соғлиқни сақлаш тизимларини вазиятни ҳал қилиш имкониятисиз чегараларни очишни давом эттирса, биз энг ёмон ҳолатларга дуч келамиз», — дейди Райан.

Унинг сўзларига кўра, давлатлар янги касалланиш ҳолатлари билан курашиш учун ўзининг соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлашга диққатини қаратиши лозим.

Аввалроқ жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус коронавирус инфекцияси пандемияси тугалланиш арафасида эмаслигини, аксинча касаллик тезлашаётганини, Европада карантин чекловлари олиб ташлангач, коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари кескин ошганини билдирган эди.