Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Иброҳимбекова 30 июнь куни эварали бўлди. Актрисанинг эварасига Муҳаммадалихон деб исм қўйилди.
Маълумот учун, «Бегона баҳор» фильмидаги золим қайнона образи билан томошабинларга яхши таниш актриса Гулчеҳра Иброҳимбекова 1951 йил 24 декабрда Самарқанд шаҳрида туғилган.
Гулчеҳра Иброҳимбекова 1973 йил Тошкент давлат санъат институтининг Театр ва кино актёрлиги факультетини тамомлаган.
Ижодий фаолиятини 1974 йил Ўзбек Миллий академик драма театрида бошлаган.«Парвона» спектаклидаги Назокат образи актрисани элга танитди.
Гулчеҳра Иброҳимбекова кўплаб бадиий фильмларда ҳам эсда қоларли роллар ижро этган.
Мавзуга доир: Хонанда ва актриса Мадина Мумтоз учинчи марта она бўлди
Изоҳ (0)