Россиялик хонанда Анита Цой коронавирусни юқтириб олди ҳамда Москвадаги касалхоналардан бирига жойлаштирилди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Фото: «РИА Новости»

49 ёшли хонанда вирусни қаерда юқтириб олганини англай олмаяпти. Унинг матбуот котиби хонанда барча эҳтиёт чораларига риоя қилганини таъкидлаган.

Касалхонага жойлаштирилишидан икки кун аввал Анита Цой Instagram’даги саҳифасида янги пост қолдириб, Россия коронавирус туфайли жорий қилинган чекловлар бекор қилинганидан хурсанд бўлган эди.

Хонанда модага оид флешмобда иштирок этмоқчи эди.