Бўйнидан оёқ бармоқларигача фалажланган аёл моделга айланди, деб ёзади Daily Mail.
1995 йилда юз берган ЙТҲ оқибатида Янги Зеландияда яшовчи Клэр Фриман фалаж бўлиб қолди. Унинг онаси машина ҳайдаб кетаётганида ухлаб қолгани туфайли автомобиль жарликка қулади.
Клэрнинг орқа мияси кучли жароҳат олди. У бир йил умрини шифохонада ўтказди. Учта операциядан кейин Фриман бир умрга ногирон бўлиб қолди.
Аёл авариядан кейин беш йил ичида тўрт марта ўзини ўлдиришга уринганини тан олади. У ўзини дунёдаги энг хунук аёлдек ҳис этар ҳамда юра олмаслигидан хафа бўларди.
Ўзига бўлган ишончсизликни йўқотишга 41 ёшли Фриманга Instagram ёрдам берди. У худди ўзидек ногирон бўлиб қолган инсонлар билан танишди, улар бир-бирини қўллаб-қувватлай бошлади.
2018 йилда Клэрга Италиянинг Iulia Barton модалар уйидан қўнғироқ қилишди. Ўшандан бошлаб Фриман моделлик фаолиятини бошлади. У ҳатто Миландаги мода ҳафталигида ҳам иштирок этган.
Мавзуга доир: Ташқи кўринишидаги камчиликларидан уялмайдиган моделлар
Изоҳ (0)