Оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Junior дос Сантос ўзининг навбатдаги жангини 15 август куни UFC 252 мусобақасида ўтказади. Унга Жаирзинё Розенстрайк рақиблик қилади.
Таъкидлаш жоизки, Junior дос Сантос учун ушбу жанг 2020 йилдаги иккинчиси бўлади. У январь ойида Кёртис Блейдсга муддатидан олдин имкониятни бой бериб қўйганди. Бразилиялик спортчи сўнгги икки жангида мағлуб бўлган. Блейдсга ютқазишдан олдин уни Френсис Нганну нокаутга учратганди.
32 ёшли суринамлик Розенстрайк ҳам 2020 йилда жанг ўтказишга улгурган. У май ойида Френсис Нганнуга ютқазиб қўйди. Жаирзинё учун бу фаолиятидаги биринчи мағлубият бўлди.
Эслатиб ўтамиз, UFC 252 турнирининг ўтказилиш жойи ҳали аниқланмаган. Аммо мусобақанинг асосий воқеаси Стипе Миочич ва Даниэль Кормье ўртасидаги титул жанги бўлиши маълум қилинган.
Сантос фаолияти давомида 28 та ўтказиб, шулардан 21 тасида ғалаба қозонган, қолган 7 тасида эса мағлубият аламини татиб кўрган. Жаирзинёнинг ҳисобида 11 та жангда 10 та ғалаба ва 1 та омадсизлик бор.
Изоҳ (0)