• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Математика институтининг янги қурилган биносини бориб кўрди

    Президент Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институтига ташриф буюрди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фанлар академиясининг Математика институти 1943 йилда ташкил этилган бўлиб, бу ерда шаклланган алгебра ва функсионал анализ, дифференсиал тенгламалар, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика бўйича илмий мактаблар жаҳон олимлари томонидан эътироф этилган.

    «Лекин шу пайтгача институт эски, таъмирталаб бинода иш юритиб келаётган эди. Математикларга замонавий шароитлар яратиш мақсадида Олмазор туманидаги Талабалар шаҳарчасида янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди», — дейилади расмий хабарда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Янги иморатда 7 та лаборатория ва «Ёш математиклар» маркази фаолият юритади. Бинода ахборот-ресурс маркази ва семинар хоналари, академик ва тадқиқотчилар учун кабинетлар, кутубхона, мажлислар зали, ошхона жойлашган. Хоналар илғор техника ва ускуналар билан жиҳозланган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Бу замонавий институт барча олимлар учун маърифат маркази бўлиши керак. Математика кўп фанларга йўл очади. Уни Талабалар шаҳарчасида барпо этганимиз бежиз эмас. Бу институт таълим ва илм-фан ўртасида узвийликни таъминлаши, мамлакатимиз ривожига замин яратиши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Шу ерда таълим соҳаси мутасаддилари, ректор ва математик олимлар билан мулоқот бўлди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Математика фанининг тамал тошини Ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний каби улуғ боболаримиз қўйган. Бу бизнинг қонимизда бор. Лекин охирги йигирма йилда математикадан билим даражаси пасайиб кетди. Чунки ўқитувчиларга керакли эътибор, муносиб ойлик беролмадик, пировард мақсад қўя олмадик. Бунинг оқибати ҳозир кўпдан-кўп соҳаларда сезиляпти. Бугун бу фанни ривожлантиришдан мақсадимиз — математика бўйича рақобат муҳитини яратиш, саноат, муҳандислик йўналишлари бўйича етук кадрлар тайёрлаш», — деди Президент.

    Шавкат Мирзиёев 31 май куни олимлар билан учрашувда математик онгни боғчадан бошлаб шакллантириш зарурлигини таъкидлаган эди. Шундан келиб чиқиб, Математика институтида мактабгача таълим, мактаблар ва олий ўқув юртларидаги дарсларни мувофиқлаштирадиган тизим йўлга қўйилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу борадаги тақдимот билан танишар экан, Президентимиз «математика ўқитувчиларининг билим ва малакаси бўйича ҳар бир туман кесимида таҳлил борми? Моддий ва ташкилий жиҳатдан яна нималар қилишимиз керак?» дея саволлар қўйди.

    «Кечаги дарс бериш услуби билан математикани жадал ривожлантириб бўлмайди. Шу боис аввал амалда яхши натижа берган хорижий методика асосида таълим дастурлари яратиб, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш зарур. Методика шундай бўлиши керакки, у болаларда математикага муҳаббат уйғоцин. Бунинг учун ўқувчилар бу фан ҳаётда, ҳар бир соҳада ўзига кераклигини англаши зарур. Ёшлар имтиҳондан ўтиш учун эмас, билимли мутахассис бўлиш учун ўқиши лозим», — деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Охирги 5-10 йилда математика йўналиши бўйича университетларни битирган ёшларни топиб, хоҳишига қараб қайта тайёрлаб, мактабларга, фан номзодларини эса олий таълим муассасаларига ишга жалб этиш муҳимлиги таъкидланди. Математика кафедра мудирларини сайлаш тартибини жорий қилиш, кафедра мудирлари кенгаши тузиб, доимий тажриба алмашинувни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Математика институтида 72 нафар илмий ходим, жумладан, 5 нафар академик фаолият юритмоқда. Охирги икки йилда 11 нафар фан доктори ва 14 нафар фан номзоди тайёрланган. 422 та илмий мақола (245 таси чет элда), 9 та монография (5 таси чет элда) чоп этилган. Соҳадаги фундаментал тадқиқотларни молиялаштириш ҳажми бир ярим баробарга оширилди. Халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ёшлар ва уларнинг устозларини рағбатлантириш тизими жорий этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    2019 йил 9 июлда Президентнинг «Математика таълими ва фанларини янада ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг V.И.Романовский номидаги математика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда 2020 йил 7 майда «Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати
    12.06.2020, 18:27   Изоҳ (0)   30967
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 11 ва 12 июнь кунлари аҳоли орасида аниқланган коронавирус ҳолатлари ҳақида маълумот берилди

    12.06.2020, 18:14

    Сардоба тошқинидан зарар кўрган 2 мингга яқин уйни таъмирлаш ишларида 15 мингдан ортиқ ишчи меҳнат қилмоқда

    12.06.2020, 17:13

    Тошкентда аҳоли орасида 14 кишида коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда касалланганларнинг умумий сони 4837 нафарга етди

    12.06.2020, 16:39

    Сирдарёнинг тошқин остида қолган ҳудудларида 3,2 млрд сўмлик нафақа пуллари тарқатилди

    12.06.2020, 16:24

    Ўзбекистондаги анклав ва эксклавлар

    12.06.2020, 16:12

    Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 3700 нафарга етди

    12.06.2020, 15:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.