Пошнали туфли кийиб, сочини чиройли турмаклагани билан жанг қилишда эркаклардан қолишмайдиган юлдузлар ким эканига тўхталамиз.
Элоди Юнг
Элоди 9 ёшидан каратэ билан шуғулланиб, қора белбоғ соҳиби бўлишга ҳам улгурган. Ушбу спорт тури унинг карьерасида ҳам қўл келган. «Қўрқув билмас инсон» фильмида Электра ролига қабул қилинишга ҳам айнан ундаги қобилият сабабчи бўлган.
Саммер Глау
Актриса болалигида балерина бўлишни орзу қилган. Лекин машғулот давомида орттирилган жароҳатдан кейин балетни тарк этишига тўғри келган. Саммер тушкунликка тушиб қолмасдан қизиқишидан келиб чиқиб якка курашни танлаган. Кунг-фу, кикбоксинг ва ушуни ўргангани кинодаги ролларида қўл келган..
Люси Лью
Люси танлаган спорт тури бошқа актрисаларникидан фарқ қилади. У арнис деб номланган Филиппин жанг санъатини узоқ вақт давомида ўргангани сабаб ҳам «Биллни ўлдириш», «Чарли фаришталари» ва «Темир мушт» фильмларидаги ролларини қойилмақом қилиб ижро қилган.
Приянка Чопра
2000 йилда «Дунё гўзали» деб топилган Болливуд юлдузи назокатли ва латофатли кўрингани билан ўзини хафа қилдириб қўймайдиган, керак бўлса жанг қилиб ҳимоя қила оладиганлардан. Приянка ролларини маромига етказиш учун каратэ ва жиу-житсу спорти билан шуғулланган.
Кейти Лотц
Кейти актриса бўлгунига қадар паркур спорт тури билан шуғулланган ва фильмларда каскадёрлик қилган. Бироз вақт ўтгач, бошқалар соясида қолишни истамаслигини тушуниб етган Лотц карьера қилишга киришган. Ўзининг биринчи ролини қўлга киритганидан кейин крав-мага ва муай-тай билан шуғулланишни бошлаган.
Изоҳ (0)