Навоий вилоятида 21 нафар бемор 9 июнь куни соғайиб, реабилитацияга кузатилди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
Тузалганларнинг 13 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 49 ёшда, ёши кичиги 2019 йил туғилган. Уларнинг барчаси ушбу вилоятдан (20 нафари Зарафшон шаҳридан, 1 нафари Хатирчи туманидан).
Навоий вилоятида соғайганлар 114 нафар бўлса, эндиликда улар 135 нафарга етиб, даволанаётганлар 94 нафарни ташкил этмоқда.
Бундан аввал Тошкенда 66 нафар бемор соғайгани хабар берилган эди. Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 87 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистон бўйлаб коронавирусдан жами соғайганлар сони 3 444 нафарга етди.
Касалланганларнинг умумий сони эса 9 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра 4 448 нафарни ташкил қилмоқда. Вирус асоратларидан вафот этганлар сони эса 18 кишига етди.
Изоҳ (0)