Ўзбекистонда 7 июнь куни соат 18:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 121 кишига кўпайиб, 4302 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилишларича, янги касалланиш ҳолатларининг

  • 13 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида;
  • 98 таси Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар орасида;
  • 2 таси Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар орасида;
  • 8 таси Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар орасида

қайд этилган.

Айни вақтда 955 нафар бемор даволанишни давом эттирмоқда. Ҳозиргача 3330 нафар бемор (шундан 62 нафари 7 июнь куни) соғайган, 17 нафари эса вафот этган.