Об-ҳаво қандай бўлишидан қатъи назар аёл ва қизлар қулайлик ва гўзалликни уйғунлаштиришни истайди. Ёзнинг жазирама кунларида минимал услубда ортиқча деталларсиз кийиниш шу билан бирга трендда бўлишни истаганлар учун, фаолиятини бошлаганига кўп бўлмаган инглиз бренди Yuzefi томонидан тақдим қилинган сумкалар айни муддао.

Фото: The Weekly Cut

Турли шакл ва бичимдаги, безаклардан холилиги билан жалб этиши мумкин бўлган мазкур бренд сумкаларига аллақачон мода олами юлдузлари гардеробидан ўрин олди.

Ёзда оқ ранг, ёғочдан ишланган аксессуарлар етакчи эканини инобатга олган ҳолда сиз ҳам ўз хоҳиш ва истагингиз ҳамда трендларни уйғунлаштиришингиз мумкин.

Хол-хол принтли ёки жазирама учун яхши вариант бўлган шифон кўйлаклар танлаб, қуйида тақдим қилинган суратлардаги минимал услубдаги сумкалар билан образингизни мукаммал якунлашингиз мумкин. Бунинг учун айнан ушбу бренд сумкаларини харид қилиш шарт эмас, шакл ва ранг борасида суратлардан илҳомланишнинг ўзи кифоя.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images