• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳокимият ва кластер судлашиш билан овора. Жабрини тортаётган эса биз». Қашқадарёлик фермерлар пахта парваришидаги агротехник тадбирлар кечикаётганидан шикоят қилди

    Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги фермерлар пахтани культивация қилиш учун техника тополмаётганидан, пахта парваришидаги агротехник тадбирлар бажарилмай қолаётганидан шикоят қилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган фермер Зоир Турдиқуловнинг айтишича, 12 гектар майдонга экилган пахтаси айни кунда техникага муҳтож. Бироқ на янги тузилган кооперация ёрдам беролади, на ҳоким.

    Зоир Турдиқулов

    Зоир Турдиқулов
    Фото: «Дарё»

    «Ўтган йили кластер билан ишлаб, унинг янги техникаларига ишонган ҳолда 76 схема бўйича пахта эккандик. Кластер билан ишламайсизлар, кооперация тузилди, деб мажбурий тарзда шартнома имзолатишди. Бугунги кунга келиб эса биз фермерлар жабр кўряпмиз. Кластер барча техникаларини олиб кетган. Кооперацияда эса на техника бор ва на ишга яроқли бирор-бир ходим. Кооперация фақат шартнома тузишни билди холос. Унга эгалик қилаётган эса ҳоким. Тортишадиган, судлашадиган раҳбарлар, аммо уларни деб пахтамизнинг агротехник тадбирлари бажарилмай қолмоқда», — дейди Зоир Турдиқулов.

    Культивация қилинмаган пахта майдони

    Культивация қилинмаган пахта майдони
    Фото: «Дарё»

    «Али Аҳмад Ҳилол» фермер хўжалиги раҳбари Зоир Турдиқуловнинг маълумот беришича, фермер томонидан бажарилиши лозим бўлган чопиқ ва ягана ишлари бажариб бўлинган. Фақатгина техника бўлса ва культивация ишлари бажарилса, бас.

    «Ҳокимда бир қарич тил бор, аммо техника йўқ. Биз фермерлар техника сўраяпмиз, ҳоким ўринбосари Акром Арипов эса техникани қўлда ясаб олинглар, дейди. Ясадик ҳам, лекин бу етарли натижани бермаяпти. Ўзимиз ясаган техника ерга беш сантиметр ҳам ботмаяпти. Ҳолбуки, техника культивация ишларини бажариши учун 30-35 сантиметр чуқурликка ботиши керак. Хуллас, ҳокимият ва кластер судлашиш билан овора. Жабрини тортаётган эса биз фермерлар.»

    Культивация қилинмаган пахта майдони

    Культивация қилинмаган пахта майдони
    Фото: «Дарё»

    Фермернинг айтишича, кооперация билан шартнома тузмаган фермернинг ери тортиб олинади, деб қўрқитилган.

    «Кооперация билан шартнома тузмаган фермернинг ери тортиб олинади, дейишди. Олишди ҳам. Ҳаққини талаб қиладиган, ҳақиқатни гапирадиган фермерларнинг ери тортиб олиниб, гунг, соқов, ҳақини талаб қилмайдиган фермерларга берилди. Қанчадан қанча ер қолиб ҳам кетди. Ҳозиргача экин экилмай, қаровсиз ётибди», — дейди Зоир Турдиқулов.

    Алим Йўлдошев

    Алим Йўлдошев
    Фото «Дарё»

    «Салимов Абдужаббор» фермер хўжалиги раҳбари Алим Йўлдошевнинг маълумот беришича, 20 гектар майдонга экилган пахтаси ҳалигача культивация қилинмаган.

    «Кластерга ишониб, 76 схема бўйича пахта эккандик. Бугунги кунга келиб эса биров аҳволимиз билан қизиқмаяпти, — дейди Алим Йўлдошев. — Пахтанинг агротехник тадбирлари кечикяпти. Ҳоким ўринбосаридан ёрдам сўрадик, аммо натижа йўқ. Шартнома қилган бўлсанг, техникани ҳам топ, дейди. Туман бўйича 76 схемада экилган пахтани культивация қиладиган техника йўқ-да. Кооперация эса шартнома тузиш учунгина келиб кетганди. Унда на техника бор, на раҳбар».

    Фермерлар 76 схема бўйича пахта экилганини кластер имконияти билан изоҳламоқда.

    «76 схема бўйича экилган пахтани терим машиналарида териб олиш имконияти бор, терим пули арзон бўлади, дейишгани учун шундай эккандик. Бугунги кунда эса қийин аҳволда қоляпмиз», — дейди фермерлар.

    Фермерларнинг айтишича, кооперация билан ишлай бошлаганидан сўнг нафақат техникада, балки ўғит олишда ҳам муаммога дуч келинмоқда.

    «Уч кундан бери ўғитга бораман, аммо ололмайман. Ҳокимиятга чиқсак, муаммо эмас, беради, дейишади. Ўғит учун берилган Humo картамдаги 14 миллион сўм пулни эса кооперацияга ўтказиб юборишибди. Пулини аллақачон олишса-да, ўғит беришмаган», — дейди Алим Йўлдошев.

    Юнус Ҳақбердиев

    Юнус Ҳақбердиев
    Фото: «Дарё»

    «Калий ўғитини тополмай сарсонман. Ўғит учун борсам, калий йўқ, дейишди. Кейин фермерлардан бирида бор экан, алмашиб турайлик, деб олдим», — дейди «Аюбжон-Динара» фермер хўжалиги раҳбари Юнус Ҳақбердиев.

    «Ўроқова Гулчеҳра Носировна» фермер хўжалиги раҳбари Гулчеҳра Носированинг айтишича, фермерларга ўғит бераётган масъуллар қўшиб ёзишни одат қилган.

    «Ўғит олиб келишга борсак, ўша ерда ўтирган масъуллар 100 кило қўшиб ёзади. Масалан, 5 тонна ўғит олсак, 5 тонна 100 кило қилиб ёзишади. Кооперация янги тузилган бўлса-да, ўғит беришга масъуллар эски ‘бўрилар’. Кластернинг эса эгаси бор эди, ҳар бир ҳолат назоратда ушлаб туриларди. Бунақа талон-торож қилишмасди», — дейди Гулчеҳра Ўроқова.

    Гулчеҳра Ўроқова

    Гулчеҳра Ўроқова
    Фото: «Дарё»

    Алим Йўлдошевнинг айтишича, ҳоким топшириғига кўра фермерларнинг шахсий пластик картасидаги пуллар уларнинг рухсатисиз кооперацияга ўтказиб юборилган.

    «Болта ака деган банк ходимига пластик картамдаги пул қани, деб сўрасам, ҳоким топшириғи билан фермерларнинг пластик картасидаги пуллар кооперацияга ўтказиб берилганлигини айтди, — дейди Алим Йўлдошев. — Энг ажабланарлиси, фермерга пахта учун кредит беришади-ю, пулни фермер рухсатисиз ўзгалар сарф қилишади. Биздан умуман сўраб ҳам ўтиришмайди. Аммо ҳоким топшириғи билан сарф қилинган ўша пулларни охирида биз тўлаймиз. Хуллас, пул бизнинг номимизга чиқади, сарфловчилар бошқа бўлади».

    «Мунавварбону» фермер хўжалиги раҳбари Гуляра Чўллиеванинг айтишича, кооперация чопиқ ва ягана ишлари учун кам маблағ ажратмоқда.

    Гуляра Чўллиева

    Гуляра Чўллиева
    Фото: «Дарё»

    «Кооперация билан мажбуран шартнома имзолатишгани етмагандек, чопиқ учун гектарига 100 минг сўмдан беришяпти. Биз эса гектарига 300-400 минг сўмдан харажат қиляпмиз. Берилган пул етмаяпти», — дейди Гуляра Чўллиева.

    «Аюбжон-Динара» фермер хўжалиги раҳбари Юнус Ҳақбердиевнинг айтишича, кооперация ўз вазифасини бажаришга қодир эмас.

    «Кооперация нафақат чопиқ учун кам пул беряпти, энг асосий иши техника масаласида ҳам ёрдам беролмаяпти. Ўтган йили трактор сотиб олгандим. Эскилиги учун иш бермаяпти. Далага чиққан трактор ҳеч қанча иш бажармай, даланинг ўзида бузилиб қоляпти. Ишлар эса қолиб кетяпти», — дейди Юнус Ҳақбердиев.

    Фото: «Дарё»

    «Кластер даврида тракторларимиз бузилса ёки ёрдам керак бўлса, ўз вақтида далага олиб келишарди. Биз даладан чиқмай ишлардик. Ҳозир эса далага киришга вақт йўқ. Гоҳ тракторга эҳтиёт қисм олиб келишга, гоҳ ёқилғига, ўғитга деб кўчадан бери келмай қолдик. Дала ишлари эса қолиб кетяпти", — дейди «Мунавварбону» фермер хўжалиги раҳбари Гуляра Чўллиева.

    «Матниёз Баҳодир» фермер хўжалиги раҳбари Ислом Норқуловнинг айтишича, чопиққа кам пул берилишидан ташқари фермерларга етарли даражада ёқилғи ҳам берилмаяпти.

    Ислом Норқулов

    Ислом Норқулов
    Фото: «Дарё»

    «Кунига 30 литр ‘солярка’ беришяпти. Техникаларимиз бу ‘солярка’ билан ҳеч қанча вақт ишламайди. Етарлича беринглар десак, тугаб қолди, эртага берамиз, дейишади. Дала ишлари кутиб турмайди-ку. Ўтаётган ҳар бир кун фермерлар учун ғанимат.

    «Ғиёс Ислом» фермер хўжалиги раҳбари Ислом Жумаев фермерларнинг чопиқ учун кам пул бериляпти, деган гапларини рад этди.

    Ислом Жумаев

    Ислом Жумаев
    Фото: «Дарё»

    «Кооперация пахта чопиғи учун гектарига 200 минг сўмдан кўп пул беряпти, — дейди Ислом Жумаев. — Чопиқ учун пул бўйича менда муаммо бўлмади. Техника борасида эса кооперацияга ишим тушмади. Чунки ўзимнинг техникаларим етарли.

    Тумандаги Аgro gold фермер хўжалиги раҳбари Бекзод Тошев кооперация билан шартнома тузилган бўлса-да, ҳалигача кластер билан ишлаётганини айтмоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Кооперацияда фақат муҳр ва тамға бор. Бошқа ҳеч нарса йўқ. Кооперация билан менинг фермер хўжалигимнинг фарқи йўқ. Унда бор муҳр менда ҳам бор. Ҳар иккаламизда ҳам техника йўқ. Шундай экан, кооперация билан ишлашдан фойда йўқ. Пулга бўлса-да, келишиб кластер техникаларидан фойдаланяпмиз», — дейди Бекзод Тошев.

    Фермер кооперациянинг иш фаолиятига шубҳа билан қарамоқда.

    Бекзод Тошев

    Бекзод Тошев
    Фото: «Дарё»

    «Кооперация ходимлари вазифаси ва қиладиган ишларини ҳалигача тушуниб етмаган кўринади. Мен билан шартнома тузиш учун икки нафар ходими даламга келди, саволларимга жавоб олмоқчи бўлиб, муаммоларни айтдим. Аммо ўзлари ҳам ҳали тушуниб етмаган экан, ака бизга ойлик тўлашяпти, биз ишлаяпмиз, дейишди. Аммо ходимлар вазифаси нимадан иборат эканлигини ҳалигача билишмайди», — дейди фермер Бекзод Тошев.

    Эслатиб ўтамиз, Қарши туманида фаолият юритиб келган кластер Sulton Тех Group раҳбари селекторларда қатнашмаганлиги ва ҳокимнинг телефон қўнғироқларига жавоб бермаганлиги сабабли фаолияти тўхтатилганди. Ҳокимнинг ҳаракатидан норози бўлган кластер уни судга берган. Айни кунда суд жараёнлари давом этмоқда.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    Мавзуга доир: 

    • Қарши тумани ҳокими ўринбосари судда кластер фаолияти тўхтатилишини кластер раҳбарининг селекторда қатнашмаслиги, ҳоким телефонига жавоб бермаслиги билан изоҳлади
    • Қарши туман ҳокими ва ўринбосари судда икки хил кўрсатма берди. Қай бирининг гапи ростлиги очиқ қолмоқда
    • Қарши туман ҳокими Мақсуда Мустафоева: «Ариповдек қуюшқондан чиқади деб ўйласангиз, менда бундай бўлмайди»

    05.06.2020, 11:57   Изоҳ (0)   22187
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғона вилоятида 2020 йил бошида салкам 60 минг ёш хорижга чиқиб кетган

    05.06.2020, 11:01

    Андижонда қўшма корхона омбори мудири ўз жонига қасд қилди

    05.06.2020, 10:54

    Тошкентда ёш йигитларнинг ички ишлар бўлимига олиб кетиш учун қўлга олинаётгани акс этган видео бўйича расмий изоҳ берилди

    05.06.2020, 10:39

    Хоразмда яна кучли шамол кузатилди: томлар учиб кетган, кўплаб дарахт ва симёғочлар қулаган (фото)

    05.06.2020, 10:10

    Тошкентда аҳоли орасида яна коронавирус аниқланди. Ўзбекистон бўйича касалланганлар сони 3965 нафарга етди

    05.06.2020, 10:04

    Шавкат Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди

    05.06.2020, 09:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жиззахда 4,7 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди

    Ўзбекистон | 14 май, 18:45

    “Муҳташам юз йил”нинг қайси актёри сериалдаги иштироки учун энг кўп гонорар олган?

    Лайфстайл | 14 май, 18:30

    Ўзбекистон ҳаёт сифати юқори мамлакатлар қаторидан жой олди — рейтинг

    Ўзбекистон | 14 май, 18:07

    Ҳаётни мураккаблаштирадиган ва энергияни тортиб оладиган 5 та одат

    Лайфстайл | 14 май, 17:35

    Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”даги ҳаёти: ёмон старт, лекин катта умидлар

    Спорт | 14 май, 17:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.