Тошкент ҳалқа автомобиль йўли устидан ўтувчи автомобиль кўпригининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 4 июнь куни соат 11:00 дан Нурафшон ва Себзор кўчалари кесишмасидан Аҳмад Дониш ва Янги шаҳар кўчалари кесишмасигача (Меgaplanet савдо марказигача) бўлган автомобиль йўлида капитал таъмирлаш ишлари бошланади.
Шунингдек, Аҳмад Дониш ва Боғиравон 2-тор кўчаси кесишмасидан Меgaplanet савдо мажмуаси оралиғида жойлашган кўприкларда ҳам реконструкция ишлари олиб борилади.
«Шу муносабат билан ТҲАЙ устидан ўтувчи автомобиль кўпригининг маълум қисми (уч қаторли ҳаракатланиш йўлининг иккитаси) автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади. Ҳайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)