Ўзбекистонда 4 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 31 кишига ошиб, 3 874 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидаги (барчаси Қозоғистондан чегара пост орқали келишган) фуқаролар орасида, 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида хориждан келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида, 1 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган билан мулоқотда бўлган фуқарода, қолган 8 нафари эса Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафар аҳоли орасида, яна 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 2 нафари хориждан келган ва карантинга олинган) аниқланган.
Аввалроқ 3 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 28 кишига ошиб, 3 843 нафарга етгани ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳозиргача 3014 бемор бутунлай соғайган, 16 нафар бемор эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)