Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Муҳташам юз йил» сериалида Хуррам султон образини яратганидан сўнг оламшумул машҳурликка эришган турк актрисаси Марям Узерли ўзбек томошабинларига «Фазилатхоним қизлари» сериали билан яхши таниш актёр Чағлар Эртуғрулнинг тўйи бузилишига сабаб бўлди, деб ёзади «Rusturkey.com».

Фотоколлаж: «Дарё»

Қайд этилишича, Чағларнинг севгилиси Кайла Мианукьян актёрни Марямдан рашк қилган.

Марям ва Чағлар Хорватияда фильмни суратга олиш жараёнида танишган эди. Улар бир-бири билан тез тил топишиб, дўстлашиб олгани Эртуғрулнинг қаллиғи билан мунтазам жанжалларига сабаб бўлаётган эди.

Чағлар ва севгилиси Кайла

Чағлар ва севгилиси Кайла
Фото: Getty Images

Актёр қаллиғининг Марямдан уни рашк қилиши кутилаётган тўйни бекор қилишга сабаб бўлганини айтган.

Маълумот учун, туркиялик модель ва актёр Чағлар Эртуғрул 1987 йилда Туркиянинг Измир шаҳрида туғилган. Унинг асли мутахассислиги муҳандис-техник.

Изоҳ
Асосий янгиликлар