Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Реал» собиқ дарвозабони Икер Касильяс Мадрид клуби тарихидаги энг яхши икки ўйинчи деб кимларни ҳисоблашини айтди.

Фото: BW Hotelier

Фото: BW Hotelier

«Клуб тарихидаги уч нафар энг яхши футболчи? Учинчиси ҳақида бирон нарса дея олмайман, лекин икки нафарини айтишим мумкин. Булар Дон Альфредо ди Стефано ва Криштиану Роналду», — дейди Касильяс.

Икер Касильяс 1998 йилдан 2015 йилгача мадридликлар ўйинчиси бўлган. Шу йиллар давомида у 5 марта Испания чемпионатида, 3 марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган.

Ди Стефано эса «Реал» сафида 1953 йилдан 1964 йилгача ўйнаган. У клуб билан 18 та соврин қўлга киритади, жумладан, Испания чемпионатида 8 бор, Еврокубокларда 5 марта зафар қучган.

Роналду 2009—2018 йиллар оралиғида «Реал» сафида тўп суради ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланади. У «қироллик клуби»да 438 та ўйин ўтказиб, 450 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган. Ди Стефано 396 ўйинда 308 та гол билан учинчи ўринни эгаллаган.

Роналдунинг товони билан урган голи ёдингиздами?

Янада кўпроқ голлар учун Telegram’даги @Gol_Video каналига обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар